НАМОЗ ҲАҚИДАГИ ҲАДИС САХИҲМИ? @Savollar_kanal 5482-савол Ас | ШАЙХ САБОҚЛАРИ ️️
НАМОЗ ҲАҚИДАГИ ҲАДИС САХИҲМИ?
@Savollar_kanal 5482-савол
Ассалому алайкум! Бир жойда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Биз билан у (мушриклар) ўртасидаги ахд-намоздир. Ким намозни тарк этса-кофир бўлибди. (Насаий ривояти, саҳиҳ хадис) деган гапни ўқиб қолдим. Ушбу ҳадис саҳиҳми? Олдиндан раҳмат.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Саҳиҳ. Бу жойдаги куфр ношукурлик маъносида ҳам келади. Баъзилар бу кофир сўзидан диндан чиқадиган куфрни ирода қилинган десалар баъзилар нонкўрликни ирода қилинган деганлар. Валлоҳу аълам!