CАВОЛ: Хоразм вилоятида тўйдан олдин қиз томонга қалин пули берилади. Ҳозирда у 10 миллион миқдорида. Шу маҳр ўрнига ўтадими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар сиз айтган Хоразм ҳудудида урф-одат бўйича қалин пули маҳрдан фарқ қилса, унда қалин пули маҳрни ўрнини босмайди. Агар маҳр пулини урф-одат бўйича “қалин пули” деб номлаш одат бўлган бўлса яъни маҳрнинг номи “қалин пули”га айланиб кетган бўлса ва у келиннинг ўзига берилса унда маҳр деб ҳисобласа бўлади. Бизнинг билишимизча Хоразмда қалин ва маҳр тушунчалари бошқа-бошқа тушунчалардир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!