Get Mystery Box with random crypto!

Ким илм истаса, Аллоҳга тақво қилсин: 1. “Аллоҳга тақво қилин | ШАЙХ САБОҚЛАРИ ️️

Ким илм истаса, Аллоҳга тақво қилсин:

1. “Аллоҳга тақво қилинг. Ва Аллоҳ сизга илм берадир”, Бақара сураси, 282-оят.
2. Ким ризқ истаса, Аллоҳга тақво қилсин: “Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўяди. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур”, Талоқ сураси, 2-3 оятлар.
3. Ким ишларида енгиллик истаса, Аллоҳга тақво қилсин:  “Ким Аллоҳга тақво қилса, У Зот унинг ишида осонлик қилиб берадир”, Талоқ сураси, 4-оят.
4. Ким  ҳақ билан ботилни таниб олишга тавфиқ истаса, Аллоҳга тақво қилсин: “Эй иймон келтирганлар! Агар Аллоҳга тақво қилсангиз, сизга фурқон қилиб беради”,  Анфол сураси, 29 – оят.
5. Ким охиратда нажот истаса, Аллоҳга тақво қилсин:  “Сўнгра тақво қилганларга нажот берамиз ва золимларни унда тиз чўккан ҳолларида қолдирамиз”,  Марям сураси, 72 – оят.
6. Ким жаннат истаса, Аллоҳга тақво қилсин:  “Ана ўша – бандаларимиздан тақводор бўлганларига мерос қилиб берадиган жаннатимиздир”. Марям сураси, 63 – оят.
7. Ким Аллоҳнинг валиййи, дўсти бўлишни истаса, Аллоҳга тақво қилсин: “Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг дўстларига хавф йўқдир ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар. Улар иймон келтирганлар ва тақво қилганлардир”, Юнус сураси, 62 – оят.
8. Билингки, Аллоҳга тақво қилишга тавсия барча аввалгилару охиргиларга бўлган тавсиядир: “Батаҳқиқ, сиздан олдин китоб берилганларга ҳам, сизга ҳам: «Аллоҳга тақво қилинглар», – деб тавсия қилдик”, Нисо сураси, 131 – оят.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF