Get Mystery Box with random crypto!

​​Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқимизга бўлган Мур | Шайхонтоҳур тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими

​​Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқимизга бўлган Мурожаати – Янги Ўзбекистоннинг юксалиш дастурига назар
Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг анъанага айланиб бораётган йил сарҳисоби, кейинги йилларда амалга оширилиши режалаштирилаётган устувор вазифалар, мамлакат тараққиёти, халқ манфаатларини кўзлаган истиқболли иш режаси ҳар бир юрт фарзандини келажакка ишонч билан қарашга, бор куч ғайратимизни сафарбар этишга ундайди.
Жорий йилнинг 20 декабрь куни бўлиб ўтган Мурожаатномада 2023-йил «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» йили деб номланиши бизни қувонтирди.
Инсоннинг қадри, халқ фаровонлиги эса бевосита таълимга, сифатли таълимга боғлиқдир. Таълимга берилган эътибор – келажакка эътибор, деб айтилгани бунга яққол мисолдир.
Мурожаатномада Юртбошимизнинг она тилимизга алоҳида эътиборни янада кучайтирилиши юзасидан билдирган фикрлари ҳар бир ўзбек фарзандига тил – миллат руҳи эканини эслатиб, бу ҳақидаги қарашларимимзни янада чуқурлаштиргандек гўё.
Шунингдек, чет тилини билиш – замонавий билим ва касбларни ўзлаштириш замон талаби экани ҳеч кимга сир эмас. Ўқувчи-ёшлар келажакда илмларни пухта эгаллаб, жамиятда ўрин топишлари учун – биз устоз мураббийларга кўп нарса боғлиқ. Бу эсабизга яна бир карра масъулият юклаб, дахлдорлик хиссини уйғотади.

Азиз Устозлар ва азиз педагоглар!
Сиз билан биз ниҳоятда катта кучмиз. Биз бирлашсак, албатта, таълим сифатини юқори даражага чиқара оламиз. «Тақдиримизни муаллимлар ҳал қилади», деган сўзлари эса бизга билдирилган ишонч ва маъсулиятдир. Биз эса ўзимизга билдирилган ишончни шараф билан оқлашимиз шарт.
Мурожаатномани тинглар эканман, таълим-тарбия – бугунги ёш авлодни илмга чанқоқ, теран фикрли, уларда ватанпарварлик руҳи, шукроналик хиссини кучайтиришда энг асосий муҳим омил ҳисобланади.
Биз таълим-тарбия бериш жараёнида – элим деб ёниб яшаб, юрт ривожига хисса қўшиб, келажаги буюк ёшларни тарбиялашда бор куч-ғайратимизни аямаймиз!

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани
314-мактаб директори в.в.б
Туляганов Абдухамид Абдувахобович