Get Mystery Box with random crypto!

​​ТАҲОРАТ ОЛИШ @Shayx_Muxlislari САВОЛ: Ассалому алайкум! Ме | ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ

​​ТАҲОРАТ ОЛИШ

@Shayx_Muxlislari САВОЛ:

Ассалому алайкум! Мен мусофир юртдаман, иншаАллоҳ 5 маҳал намоз ўқийман ички азоларимда азгина касаллик бор. Ел жуда ҳам кўп келади, ушлаб тура олмайман. Фақат бавул қилиб таҳорат олаётиб мустаҳаб қилмасдан таҳорат олсам бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Уйқу ва елдан бошқа таҳоратни кетказувчи ҳар бир нарсадан тошга ўхшаш нарса ила истинжо қилиш суннатдир. Кифоя китобидан, бу иқтибосдан кўриниб турибдики елдан мустаҳаб қилинмайди. Шунингдек бавлдан ҳам унинг асорати сачраб баданга тегмаса ювиш шарт эмас. Ҳадеб мустаҳаб қилинавермайди. Одамлар таҳоратни мустаҳаб (авратларни ювиш)дан бошланади деб ўйлашади. Бу нотўғри. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
-------------------

АЁЛ СОЧИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри? ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/17476

Манба