Get Mystery Box with random crypto!

​​ДУГОНАСИНИ ҒОЛИБ ҚИЛГАН ҚОРИЯ Аёллардан бири айтади: «Мен | ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ

​​ДУГОНАСИНИ ҒОЛИБ ҚИЛГАН ҚОРИЯ

Аёллардан бири айтади:

«Мен билан дугонам «Набаъ» яъни, амма порасини ёдлаш учун мусобақа уюштирдик. Мусобақа шартлари шундай эди. Ким биринчи бўлиб ёд олса, иккинчи ёд олган биринчисига ҳадя беради деб келишиб олдик. Бу фикр менга ёқиб қолди ва олийҳимматлик билан Қуръони Каримни ёд олишга киришдим. Икки ҳафта ўтгач, амма порасини ёдлаб, ғолиб бўлдим. Дугонам менга тасбеҳ ва шоколад ҳадя қилди, сўнг мусобақани «Мулк» порасини ёдлаш учун давом эттирдик. Бунда ҳам мен ғолиб бўлдим. Дугонам менга рўмол совға қилди. Шу тариқа беш порага етиб бордик. Мен қандай қилиб ҳар сафар ғолиб бўляпман, ахир унинг ҳам ҳиммати баланд эдику, деб гумон қила бошладим. Ундан буни сабабини сўрасам, дугонам кулдида: «Мен ўн беш порадан кўп ёд олганман» деди.

Ҳа, мени Қуръон ёдлашга қизиқтириш, ҳимматимни кучайтириш учун у ҳар гал мени ғолиб деб эълон қилаётган экан. Янги рўмол ўраганимда, ҳар гал мени ўша ҳолда кўрганда, у менинг гўзаллигимни ва рўмолимни роса мақтар, уни турлича ўраш усулларини ўргатар эди. Менинг Қуръондан кунлик вазифам йўқлигини билгач, у менга Мусҳаф ҳадя қилди ва ҳар икки ойда Қуръонни тўлиқ хатм қилишга келишиб олдик».

Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши дўстининг динида бўлади. Сизлардан бирингиз кимни дўст тутаётганига қарасин», деб бежиз айтмаганлар.

У зот ҳаводан нутқ қилмайдиган, ҳар бир гапи ваҳийдан иборат бўлган зотдир. Воқеамиздаги аёл дугонасининг яхшилиги сабаб, Қуръондан бир неча пора ёд олди, шунингдек, рўмол ўрашда бардавом бўлди ва Қуръонни хатм қилишни йўлга қўйди.

Сизга Аллоҳни эслатмайдиган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни танитмайдиган, жаннатга бошламайдиган кимса билан дўст бўлманг!

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади Islom.uz


САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
-------------------

АЁЛ СОЧИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри? ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/17476