Get Mystery Box with random crypto!

​​ҚУРЪОН ЎҚИШНИ ЎРГАНИШДАГИ УРФЛАР @Shayx_Muxlislari САВОЛ: | ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ

​​ҚУРЪОН ЎҚИШНИ ЎРГАНИШДАГИ УРФЛАР

@Shayx_Muxlislari САВОЛ:

Ассалому алайкум! Қуръон ўқишни ўрганаётган эдим. Қўшниларимиз хам мендан аввалроқ ўрганишни бошлашган. Бир кун Қуръон хақида сухбатлашиб турган эдик улар қачонки катта сураларни ўқишни бошлаганда Пирларга холватар қилиб тарқатиш керак сураларнинг пирлари бўлади деб айтишди. Мен эса бу ширк амал бўлиб қолмасмикин домлалардан маслахат олинглар деб айтдим. Ўзимнинг илмим йўқлиги учун маслахат бера олмадим. Ёки уларнинг иши тўғрими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Буларни бирортаси ҳам динимизда йўқ. Сураларни пирлари бўлади деган гап ақлсиз одамнинг тарқатган гаплари. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
-------------------

АЁЛ СОЧИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри? ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/17476

Манба