Get Mystery Box with random crypto!

​​​​ОИЛАГА РИЗҚ СЎРАШ ДУОСИ اللهم اجعل رزق آل محمد قوتا Алло | ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ

​​​​ОИЛАГА РИЗҚ СЎРАШ ДУОСИ

اللهم اجعل رزق آل محمد قوتا

Аллоҳуммажаъал ризқо ала Муҳаммадин қутан.

Маъноси: «Ё Аллоҳ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам оиласига етарли ризқ эҳсон қил».

Шарҳ:
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган ҳадисларга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам доимо Аллоҳ таолодан «Ё Аллоҳ! Муҳаммад оиласига етарли ризқ эҳсон қил», деб дуо қилардилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларидаги нарсани дарҳол саҳобаларнинг фақирларига тарқатардилар. Уйларида ейдиган озгина нарса қолдирардилар. «Бир кун оч бўлиб сабр қилайин, бир кун тўқ бўлиб шукр қилайин», деб дуо қилардилар у зот (алайҳиссалом).

Инсоният тарихи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сингари умри покиза ўтган бирор шахсни кўрмаган. У зот алайҳиссалом қўлларига жуда катта бойлик тушганида ҳам ожиз, фақир, қул ва етимларга тарқатиб, ўзларига фақат ейдиган нарса қолдирардилар.

Юқорида баён қилинган муборак дуоларда ҳам шуни сўраганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асл ҳаёт бу фоний дунё эмаслигини, балки охират ҳаёти эканини билдирганлар. Емасдан едириб, киймасдан кийдириб, ҳаётларини бутун инсониятнинг нажот топиши учун бахшида қилганлар.

«Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак 101 дуолари» китобидан.

Манба: Mehrob.uz

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
-------------------

АЁЛ СОЧИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри? ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/17476