Get Mystery Box with random crypto!

​​​​​​​​ЗЕҲН ВА ХОТИРАНИ КУЧАЙТИРУВЧИ ОМИЛЛАР 1. Асал. Зуҳрий | ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ

​​​​​​​​ЗЕҲН ВА ХОТИРАНИ КУЧАЙТИРУВЧИ ОМИЛЛАР

1. Асал.
Зуҳрий Ибн Журайжга: «Асал еб юр, чунки у хотира учун яхшидир», деган.

2. Сигир сути.
Бир киши Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга кўп нарсаларни унутиб қўйишидан шикоят қилганида, у киши: «Сигир сутини ичиб юр. У юракка далда беради ва унутишни кетказади», деган эканлар. (Хатиб ривоят қилган).

3. Майиз.
Зуҳрий: «Ким ҳадис ёдлашни истаса, майиз есин», деган.

4. Лубон
(Дарахтдан олинадиган сутсимон модда, дарахтнинг шираси).

Бир киши Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуга унутувчанлигидан шикоят қилибди. Шунда у киши: «Лубон ичиб юр. Уни кечаси ивитиб қўйиб, эрталаб оч қоринга бир хўпламдан ичасан. У хотира пастлигини яхши даволайди», деган эканлар.

5. Мисвок.
Қуръони Карим қироатидан аввал оғизни мисвок билан тозалаш тиловат одобларидандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мисвок оғизни тозаловчи ва Роббни рози қилувчидир», деганлар. У оғизни ҳушбўй қилади, нутқни равонлаштиради, ҳисни кучайтиради, уйқуни қочиради, овозни тиниқлаштиради ва балғамни олади.
Зарнужий айтади: «Балғам ва ботлар камайган сари ҳофиза кучаяверади. Балғам кўпайиши унутишга олиб боради».

6. Замзам.
Ўтган солиҳларимиз шифо, талаби илм ва бошқа улуғ мақсадларни ният қилиб, замзам сувини ичганлар. Замзам ичишдан олдин манфаатли илм сўраб дуо қилиш асарларда келган.
Имом Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ ҳадис ёдлашда Имом Заҳабийдек бўлишни Аллоҳдан илтижо қилиб замзам ичганлар ва натижада у кишидан ҳам ўзиб кетганлар.

Шуни таъкидлаш лозимки, юқорида айтиб ўтилган асал, сигир сути, майиз, лубон, мисвок ва замзам каби сабаблар Аллоҳ таоло тавфиқ бергандагина фойда беради. Уларни силоҳга қиёслаш мумкин.
Қўлнинг моҳир ҳаракати бўлмаса, ҳар қандай зўр силоҳдан бирор иш чиқмайди. Худди шунга ўхшаш, мазкур емакларни тановул қилиш билан бирга, зеҳн ва хотира тўғри ҳамда тўхтовсиз ишлатилмас экан, уларнинг фақат чиқиндига айлангани қолади. Акс ҳолда бу егуликларни мўл-кўл истеъмол қилиб юрган кўпчилик ҳофизу олим бўлиб кетиши мумкин эди.

Одинахон Муҳаммад Содиқнинг
«Келинг, Қуръон ёдлаймиз» китобидан.

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
-------------------

АЁЛ СОЧИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри? ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/17476