Get Mystery Box with random crypto!

​​​​ ФАРЗАНДЛАР БЕШ ТУРЛИ БЎЛАДИ: 1. Ота онаси буюрган нарсан | ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ

​​​​ ФАРЗАНДЛАР БЕШ ТУРЛИ БЎЛАДИ:

1. Ота онаси буюрган нарсани бажармайди. Бундай фарзанд ота онасига оқ бўлиб қолиши мумкин.

2. Ота онаси буюрган нарсани ёқтирмай бажаради. Бундай фарзанд ажр ва савобга эришмайди.

3. Буюрилган нарсани бажаради. Аммо, уни миннат, уф тортиш ва овозини баландлатиш билан бажаради. Бундай фарзанд гуноҳга ботади.

4. Буюрилган нарсани чин кўнгилдан бажаради. Фарзанд бунинг учун ажр савобни қўлга киритади. Бундай фарзандлар озчиликни ташкил қилади.

5. Ота онаси ҳали буюрмай туриб, улар хоҳлаган нарсани бажаради. Мана шу фарзанд ота онага яхшилик қилувчилар, деган савобни қўлга киритади. Бундай фарзандлар ўта нодир бўлади.

Охирги икки тури, яъни тўртинчи ва бешинчи қисмдаги фарзандларнинг умрлари ва ризқларида барака, қалблари шод, ишлари ўнгидан келувчи кимсалар бўлади. Мана шу Аллоҳнинг фазли бўлиб, Аллоҳ хоҳлаган кишисига беради. Аллоҳ улуғ фазл эгасидир.

Аллоҳим! Бизларни ҳам ана шу охирги икки турдаги фарзандлар қаторида қилгин!

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
-------------------

АЁЛ СОЧИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри? ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/17476