Get Mystery Box with random crypto!

​​СЎГАЛГА ДАВО @Shayx_Muxlislari САВОЛ: Ассалому алайкум! Сў | ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ

​​СЎГАЛГА ДАВО

@Shayx_Muxlislari САВОЛ:

Ассалому алайкум! Сўгални давоси ҳақида савол бермоқчи эдим. Дадамга одамлар ислик олиб келиб согалга даво сорашади. Шунда биз уйимизга яқин болган қабристондаги ёш қайрагочни остидаги тупроқдан олиб беморга берамиз ва шу тупроқни кунда бир ёки икки марта суртиб, суртиш давомида тўкилган тупроқни оқар сувга оқизиш кераклигини айтамиз ва бемор одам олиб келган ислик яни озроқ овқат учун етарлик маҳсулотлардан кечки овқат тайёрлаб истемол қиламиз шундан сўнг дадам қуръон оқиб ҳалиги беморни ҳаққига дуо қиладилар. Лекин билмайман шу сугал билан огриб келганларнинг копи 80% тузалганлигини айтишади. Айтинларчи бу ишимиз тўғрими ? Тиббий уол билан согални ёқ қилса болади лекин бунда согалдан умурбодга чандиқ қолади шунинг учун одамлар копроқ бизга мурожат қилади илтимос нима қилсак болади бу ишни тохтатсак тўғрими ёки Аллоҳ учун Аллоҳ шифо берсин деб даво. Эттириш керакми ҳайронман. Уйдагиларга буни тохтатиш кераклиги ҳақида айтсам одамларнинг ози илтимос қилиб келишяпти қайтаролмаяпмиз дейишяпти . Нима қилиш керак ? Ҳа бу нарсани фатвони бир аёл дадамга берган у ози бир товуб одамларни қандайдир гайти оддий ёл билан даволайди инсу жинслар билан мен унга ишонмайман лекин инсонлар қабристондаги тупроқдан суртса шу баданга чиққан сугаллар ҳеч қандай иссиз ёқ болиб кетишига ишонишади

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Дадангизга айтинг келувчилар «ислик» дейишмасин. Сўгални даволаймиз, эвазига ҳақ деб олинглар. Ундан осонроқ йўли бор, шотутнинг баркигини узсангизлар оқ сути чиқади. Ўшандан бир неча бор суртсанглар сўгал таг-туги билан қуриб битади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
-------------------

АЁЛ СОЧИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри? ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/17476

Манба