Get Mystery Box with random crypto!

​​БАҚАРА СУРАСИ ФАЗИЛАТИ @Shayx_Muxlislari САВОЛ: Ассалому а | ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ

​​БАҚАРА СУРАСИ ФАЗИЛАТИ

@Shayx_Muxlislari САВОЛ:

Ассалому алайкум! "Эй фарзанд кўрмаётган аёл, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй! -Эй турмушга чиқиши кечикаётган синглим, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй! -Эй дўхтирлар даволашга ожиз қолаётган бемор, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй! -Эй сеҳрланган, жин чалган кимса, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй! -Эй камбағаллиги ёки аёл танлаш қийин бўлгани учун никоҳи кечикаётган йигит, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй! -Эй хожатманд киши, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй! Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бақара сурасини ўқиб юриш барака, уни тарк қилиш хасратдир. Дангасаларни (ёки сеҳр билан шуғулланувчилар) уни ўқишга имконлари йўқдир", деб айтган. Имом Муслим ривояти. Шу Ҳадис тўғрими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри. Бақара сурасини ўқиб юриш барака, уни тарк қилиш хасратдир. Дангасаларни (ёки сеҳр билан шуғулланувчилар) уни ўқишга имконлари йўқдир", мана шу қисми Имом Муслим ривоят қилган ҳадиснинг мазмунига тўғри келади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
-------------------

АЁЛ СОЧИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри? ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/17476

Манба