Get Mystery Box with random crypto!

​​ҚИРОАТНИ ҚАЛБИДАН ЎТКАЗИБ ҚИЛИШ @Shayx_Muxlislari САВОЛ: А | ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ

​​ҚИРОАТНИ ҚАЛБИДАН ЎТКАЗИБ ҚИЛИШ

@Shayx_Muxlislari САВОЛ:

Ассалому алайкум! Имом қироатни қалбидан ўтказиб ёки фақат оғзини номига қимирлатиб қилса, у имомга иқтидо қилган одам намозини бошқатдан ўқийдими?

ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом! Қайтадан ўқиш вожиб.Овоз чиқариб қироат қилишнинг энг пасти ўзидан бошқага эшиттиришдир.Ўзидан бошқа эшитмайдиган даражадаги қироатни «овоз чиқариб қироат қилиш» деб бўлмайди. Демак, овоз чиқариш лозим бўлган қироатда ақалли ўзига энг яқин турган киши эшитадиган даражада овоз чиқиши лозим экан.Овоз чиқармай қироат қилишнинг энг пасти ўзи эшитадиган бўлишидир. Мана шу тўғридир.Ўзи эшитадиган даражада бўлмаган нарса қироат бўлмайди. Ўзидан бошқа эшитадиган бўлса, ошкора қироат бўлиб қолади. Оғзини юмиб, хаёлида қироат қилиш умуман қироат эмас.("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
-------------------

АЁЛ СОЧИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри? ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/17476

Манба