Get Mystery Box with random crypto!

​​​​​​ Имом Аъзам (Ҳанафий мазҳабининг асосчиси) нинг ўғлига | ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ

​​​​​​ Имом Аъзам (Ҳанафий мазҳабининг асосчиси) нинг ўғлига насиҳатлари

Эй ўғлим, сенга айтадиган бир қанча васиятларим бор. Уларни жон қулоғинг билан эшитиб, амал қилсанг, икки дунёда бахт-саодат қозонасан:


1. Барча ишларингда ниятни холис қил. Ҳалол
луқма ейишга ҳаракат қил.

2. Барча аъзоларингни гуноҳ ва ёмон ишлардан
сақла!

3. Нимани билишга муҳтож бўлсанг, уни билмай қолма!

4. Дунё ва охират йўлида фойдаси тегадиган кишилар билангина дўст тутин.

5. Мусулмонга ҳам, ғайримусулмонга ҳам душманлик қилма.

6. Аллоҳ берган ризққингга қаноат қил.

7. Бошқаларга муҳтож бўлиб қолмаслик учун қўлингдаги бор
имкониятдан тадбиркорлик билан фойдалан.

8. Одамлар сенга паст назар билан қарашларига сабаб
бўладиган ёмон ишларни қилма.

9. Ҳожатингдан ортиқча нарсаларга берилишдан сақлан.

10. Одамлар билан кўришганда гапни салом беришдан бошла, майин ва мулойим сўзла, яхшиларга ёқимли бўл, ёмонлар билан муроса қил.

11. Одамлар орасида низо ва жанжал чиққанида душманларингдан кўра дўстларингдан эҳтиёт бўл. Зеро, душманинг дўстингдан фойдаланиши мумкин.

12. Сирингни, пулингни ва борадиган жойингни бировга айтма.

13. Яхши қўшничилик қил ва уларнинг азиятларига сабр қил.

«Бола - одоби билан азиз» китобидан

АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@Shayx_Muxlislari

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
-------------------------
Бомдодга жуда қаттиқ ухлаб қолябман, будилник чалинади, ўчираман яна ухлаб қолябман. Ухлаб қолмаслик учун нима қилиш керак. Илтимос маслаҳат беринг! ЖАВОБ: https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/14611