Get Mystery Box with random crypto!

​​Мақсад ‒ бироз дардлашиш ва муҳтарам домламиз ҳақларига кўпч | ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ

​​Мақсад ‒ бироз дардлашиш ва муҳтарам домламиз ҳақларига кўпчиликлашиб чин дилдан дуо қилишдир.

Аллоҳим! Ёрқинжон домламизни Ўзинг раҳматингга ол, камчиликларини мағфират айла, яхши амалларини, динингга қилган хизматларини ўзларига ҳамроҳ қилиб, ҳузурингдан ҳасанотлар ила мукофотла. У киши бир умр илм йўлида яшаб ўтди, пайғамбарнинг ворисларидан эди, у кишини охиратда ҳам набийлар, аҳли илмлар билан бирга қил! Қолган аҳлларга сабру салвон бер, барчаларимизга чидам ато қил ва йўқотганимиз ўрнига хайри халаф бер.

Имом Бухорий Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Аллоҳ илмни бандаларидан бирданига суғуриб олмайди, балки илмни уламоларнинг жонини олиш билан суғуриб олади. Ниҳоят, бирорта олимни қолдирмагач, одамлар жоҳилларни бошлиқ қилиб олишади. Кейин улар сўраладилар ва илмсиз равишда фатво беришади. Натижада адашадилар ва адаштирадилар».
Бу ҳадиси шариф олимлардан айрилиш жамиятга масъулият юклашини ҳам уқтиради. Ёрқинжон домла каби олимларимиз ичимиздан кетар экан, қолган аҳли илмлар зиммасига у киши қиладиган хизматлар ҳам тушади ва у кишидек олимлар етиштириш ҳаракатини ҳам тақозо этади.

Ё Аллоҳ! Ўзингга шукрки, бу дунёда солиҳларга ёндаштирдинг, энди охиратда улардан айирмагин! Гарчи солиҳ бўлмасам ҳам, солиҳлар муҳаббатини бердинг, Расулинг ҳадислари ҳурмати, икки дунёда улар билан бирга айла!

Барчамиз Аллоҳникимиз ва барчамиз Унга қайтамиз!

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
2021 йил 16 июнь


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!! https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/14611