Get Mystery Box with random crypto!

#ТАЪЗИЯ Устоз Ёрқинжон қори вафот этдилар Ўзбекистоннинг бу | ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ

#ТАЪЗИЯ

Устоз Ёрқинжон қори вафот этдилар


Ўзбекистоннинг буюк дин олимларидан устоз Ёрқинжон қори дорулбақога риҳлат қилдилар. 


Олим, ҳалим ва тақво соҳиби бўлган Ёрқинжон қори исмларига мос ёрқин уламолари эдилар. Ортларидан қори фарзандлари, юзлаб шогирдлари қолган бу олимимизнинг саъй-ҳаракатлари то Қиёмат садақаи жория бўлиб савоби етиб туражак, инша Аллоҳ.
Юртимизнинг барча мўмин-мусулмонлари номидан марҳумнинг қариндошлари, ёр-дўстларига сабри жамил тилаймиз. Аллоҳ марҳумнинг қилган савоб ишларини ўзларига ҳамроҳ этсин, билиб-билмай қилган саҳву хатоларини афв пардаси билан ёпсин!

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!