Get Mystery Box with random crypto!

​​ЙИҒЛАБ КЎЗЛАРИ КЎР БЎЛГАН АҚЛЛИ ҚИЗ Бир кун бир зот Ҳасан | ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ

​​ЙИҒЛАБ КЎЗЛАРИ КЎР БЎЛГАН АҚЛЛИ ҚИЗ

Бир кун бир зот Ҳасан Басрий Ҳазратлари ҳузурларига келиб ёлворди:
— “Ҳазратим, Аллоҳ учун бизга ёрдам беринг” — деди. Ҳазрат Имом Ҳасан Басрий:
— “Қандай дардинг бор. Сенга қандай ёрдам қилай? Агар дардингни ва эҳтиёжингни, истагингни айтсанг сенга ёрдам беришим мумкин” — деди. У одам:
— “Ҳазрат! Менинг жуда ақлли бир қизим бор. Энди бўлса бу ақлли қизимга нимадир бўлди. Кеча-кундуз йиғлайди. Қуръон ўқийди — йиғлайди, намоз ўқийди — йиғлайди. Ҳадиси Шариф ўқийди — йиғлайди. Мана энди кўзлари яхши кўрмай қолди. Кўр бўлиб қолмаса, деб кўрқаман. Сиздан ўтиниб сўрайман, бир бориб кўриб, қизимга насиҳат қилиб қўйсангиз” — деди. Ҳасан Басрий Ҳазратлари рози бўлдилар. Ул одамнинг уйига бордилар. Ҳасан Басрий қизга: — Қизим, нега йиғлайсан? Йиғлайверсанг кўзларинг кўр бўлиши мумкин. Нега йиғлашингнинг сабабини бизга айтсанг, сенга ёрдам берамиз. Илтимос қилсам сабабини айтасанми? — деди. Қиз: — Ҳазрат, мен соғман, ҳеч қандай хасталигим йўқ. Кўзларимнинг кўр бўлай дейишига икки сабаб бор: Бу кўзларимиз Охират оламида Аллоҳ Таолони ё кўради ё кўрмайди. Агар, Жаноби Ҳақни кўриш неъматига эришса, бунинг учун мингларча кўз уни кўрмоқ учун фидо бўлсин. Агар кўрмаса, у ҳолда Аллоҳ Таоло ўз зотини кўришга лойиқ этмаган кўзларни кўр қилсин. Аллоҳни кўрмайдиган кўзни кўзим бор, деб нима қиламан, — деди. Ҳасан Басрий Ҳазратлари бу жавобдан жуда ҳаяжонланди, кўзларидан ёшлар оқди ва бундай дедилар: — Насиҳат қилгани келган эдик. Ўзимиз насиҳат олдик. Ҳаким бўлиш учун келган эдик, ҳакимимизни топдик.

("Ҳикматли сўзлар" китобидан)

АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@Shayx_Muxlislari

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ»
КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
═══════════════
Кимки ТАҲОРАТДАН сўнг ушбу зикрни айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур иншаАллоҳ. Ушбу зикрни ёдлаб олинг! https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/14188 ДУОНИ ЎҚИШ!