Get Mystery Box with random crypto!

​​#ТАБРИК • Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ! @ | ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ

​​#ТАБРИК

• Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

@Shayx_Muxlislari

Кириб келган РАМАЗОН ҲАЙИТИ барчаларимизга муборак бўлсин!

• Бу кунларга етиб кела олмаган иймон аҳлларини Роббимиз Ўз раҳматига олган бўлсин!
• Дуолар ижобат кунларда Аллоҳим қалбларимиздаги эзгу ниятларимизни Ўзи амалга оширсин!
• Ўйлаганимиздан кўра ҳам афзал мақомларга эриштирсин!
• Юртимизга офият ва тараққиёт, халқимизга бахт ва саодат, рахбарларимизга ҳақ ва адолат, раъиятга инсоф ва итоат, халқимиз манфаати йўлида хизмат қилишда барчамизга ҳикмат ва шижоат берсин!
• Илм талабида юрганларга фойдали илм;
- бефарзандларга солиҳ ва солиҳа фарзандлар;
- бўйдоқларга икки дунё саодатида шерик бўладиган жуфтлар;
- беморларга шифо;
- қарздорларга кушойиш;
- ғарибларга нусрат;
- мазлумларга нажот;
- мусофирларга омонлик;
- рижолларга ғаниматлар;
- уммат орасига иттифоқлик;
- душман жамоаларига тафриқа, қалбларига ихтилоф;
- олимларимизга ҳайбат;
- омиларимиз учун олимларга итоат;
- фарзандларимизга илм, одоб ва уммат хизмати;
- аёлларимизга ҳаё ва иффат;
- ота оналаримизга узун ва саодатли умр, вафот этганларига раҳмат ва мағфират ато қилсин!

• Ниятларимизга ихлос, дуоларимизга ижобат, қалбларимизга самимият, ақлларимизга рушд, оқибатимизга шаҳодат насиб этсин!
• Амин!
• Амин!
• Амин
!

РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ»
КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
═══════════════
ЖАННАТ ТАЛАБЛАР УЧУН!
Кимки ТАҲОРАТДАН сўнг ушбу зикрни айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур иншаАллоҳ. Албатта ушбу дуони ёдлаб олинг! ДУО
https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/14188 ДУОНИ ЎҚИШ!