Get Mystery Box with random crypto!

​​ Набий салаллоҳу алайҳи васаллам: 'Номаи аъмолида кўпгина ис | ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ

​​ Набий салаллоҳу алайҳи васаллам: "Номаи аъмолида кўпгина истиғфор топган киши учун олқишлар бўлсин!" деб айтдилар.
Ибн Можа ривояти.

Истиғфорнинг фазилатлари:
1. Истиғфор Аллоҳ учун қилинадиган тоат ибодат амалидир.
2. Гуноҳлар кечирилишининг сабабчисидир.
3. Ёмғир ёғиши сабабчисидир.
4. Мол дунё ва фарзанд билан таъминловчидир.
5. Жаннатга кириш сабабчисидир.
6. Том маънода куч қувватнинг зиёда бўлиши сабабчисидир.
"Парвардигорингиздан мағфират сўранг, сўнг унга тавба-тазарруъ қилинг. Шунда у Зот устингизга осмондан ёмғир қуйдирар ва куч-қувватларингизга яна куч-қувват қўшар" (Ҳуд сураси, 52 оят).
7. Истиғфор энг яхши матодир.
"Парвардигорингиздан мағфират сўранглар, сўнгра унинг ўзига тавба қилинглар. Шунда (у) сизларни маълум муддатгача (ажалларингиз етгунича) чиройли мато – фойдаланиш билан фойдалантирур" (Ҳуд сураси, 3 оят).
8. Истиғфор бало офатни дафъ қилувчидир.
"Улар мағфират сўраб турган ҳолларида ҳам Аллоҳ уларни азоблагувчи эмасдир" (Анфол сураси, 33 оят).
9. Истиғфор ҳар бир яхшилик соҳибига яхшилик етишининг сабабчисидир.
"Ва ҳар бир яхшилик соҳибига яхшилик (яъни, ажр-мукофот) берур" (Ҳуд сураси, 3 оят).
10. Банда истиғфор айтишга жуда ҳам муҳтождир. Чунки бандалар кечаю кундуз хато қиладилар. Агар истиғфор айтишса, Аллоҳ уларнинг гуноҳларини кечириб юборади.
11. Истиғфор раҳмат тушишининг сабабчисидир.
"Сизларга раҳм-шафқат қилиниши учун Аллоҳдан мағфират сўрасангизлар бўлмасми?!" (Намл сураси, 46 оят).
12. Истиғфор мажлисдаги хатолар учун каффоратдир.
13. Истиғфор айтишда Набий салаллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашиш бордир. Чунки у зот ҳар куни 70 марта (баъзи ривоятда 100 марта) истиғфор айтганлар.

АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@Shayx_Muxlislari

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
═══════════════
Қадр кечасида 4 ракатли намозда 1-ракатда Ихлос сураси, 2-3-ракатда Қадр сураси, 4-ракатда 100маротаба Қадр сурасини ўқиш керак деб эшитдим. Шундай намоз борми? Умуман Қадр кечасини қандай ўтказайлик? ЖАВОБ:
https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/14278 ЖАВОБ