Get Mystery Box with random crypto!

Бас, қачонки У зот уларга нажот берса, кўрибсизки, улар ер юзи | Шайх мадрасаси 🕌

Бас, қачонки У зот уларга нажот берса, кўрибсизки, улар ер юзида ноҳақдан зулм қилурлар. Эй одамлар! Бу зулмингиз фақат ўз зиёнингизгадир. Бу ҳаёти дунё матоҳи, холос. Сўнгра Бизга қайтишингиз бор. Бас, Биз нима амал қилганингизнинг хабарини берурмиз. (Юнус, 23)

#Тафсир

Аллоҳнинг айтганини килмай юрганлар нима топадилар? Беш кунлик дунёнинг арзимас матоҳиними? Уй-жой, молу мулк, мансабними? Бу нарсаларни Аллоҳнинг айтганини килиб туриб топиш осонрок-ку. Ҳавойи нафснинг истакларини кондирадиларми ё?! Бу истакларнинг - ароқхўрлик, зинокорлик, порахўрлик, айшу ишратларнинг ҳаммаси кони зиëн-ку, ахир!

Аллоҳнинг айтганига зид ўлароқ зулм қилганлар ўзларига зиён келтирадилар, холос. Бу зиëн бу дунёдаёк уларнинг ўзларига уради. Турли касаллик, бало-
офатлар ва мусибатларга йўлиқадилар. Қолганини охиратда кўрадилар.

Тафсири Ҳилолдан

Каналимиз
Шайх мадрасаси