Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! ОИША ОНАМИЗ НЕГ | IQRO-o'qing va ilm oling👳🏻🧕🏻

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
ОИША ОНАМИЗ НЕГА ЙИҒЛАДИЛАР?


Масрук ҳикоя қилади:
“Бир куни Оиша онамизни кўришга боргандим. Ходималарига мен учун бир дастурхон ёзишини айтдилар, менга қараб:
- Қачон тўйиб овқат есам, ичимдан йиғи тўлиб келади ва йиғлайман, - дедилар.
- Нега йиғлайсиз? – деб сўраганимда бундай жавоб бердилар:
- Фахри коинот бу дунёдан кетаётганларидаги аҳволини эслайман. Аллоҳга қасамки, ул зот бирор кун нон ва гўшт билан икки маҳал устма-уст қоринларини тўйдирмаганлар. Ул зотнинг бу ҳоллари кўз олдимга келади ва кўз ёшларимни тўхтатолмайман”.

“Жамъул фавоид”дан.
https://t.me/shayximiz_kitoblari