Get Mystery Box with random crypto!

САВОБ ДАРАЖАСИ БЕХИСОБ БЎЛГАН ГЎЗАЛ ДУО Ибни Умар розияллоҳу | Yaypan | Yapanliklar bozori

САВОБ ДАРАЖАСИ БЕХИСОБ БЎЛГАН ГЎЗАЛ ДУО

Ибни Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Росулуллоҳ ﷺ: “Аллоҳнинг бандаларидан бир банда:

“Я робби лакал ҳамду кама янбағи лижалаали важҳика ва аъзими султоник” деди.

Бу нарса икки фариштага(савобини ёзиш) қийин бўлди. Савобини қандай ёзишни билмай қолдилар.

Аллоҳнинг хузурига кўтарилиб: “Эй Роббимиз бир банданг бир сўзни айтди, уни қандай ёзишни билмаяпмиз” дейишди. Аллоҳ бандасининг айтганини билгувчи бўлсада : “Бандам нима деди” деди. Икки фаришта : “Эй Роббимиз у :

“Я робби лакал ҳамду кама янбағи лижалаали важҳика ва аъзими султоник”.

Шунда Аллоҳ таоло иккисига : “У калимани бандам айтганидек ёзиб қўяверинглар, менга йўлиққанда ўзим мукофотини бераман” деди”

Ибни Можа ривоят қилган

Маъноси: «Эй Роббим! Улуғлигингга ва қудратингнинг буюклигига мос келадиган даражада Сенга ҳамд бўлсин».



Яқинларизгаҳам улашинг

@Islomiy