Get Mystery Box with random crypto!

Бизнинг дунёдаги ҳолатимиз мана шунақадир! – Тупроқ остидаги | ШАЙХ САБОКЛАРИ

Бизнинг дунёдаги ҳолатимиз мана шунақадир!

– Тупроқ остидаги баъзи одамлар борки, улар бизни тушда зиёрат қилишади.

– Тупроқ устидаги баъзи одамлар борки, улар саломимизга алик олишмайди.

– Қасрда яшаб туриб, гоҳида ҳаётинг танг бўлиб қолади.

– Ғорда яшаб туриб, гоҳида қалбинг шод ва хурсанд юради.

– Гоҳида оппоқ ҳолда бўлишингга қарамасдан зулумот тарқалади.

– Гоҳида қора бўлишингга қарамасдан нур таралиб туради.

– Гоҳида ака‑укаларинг бўла туриб, танҳоликни ҳис қилиб яшайсан.

– Гоҳида танҳо бўлсангда, атрофингда биродарларинг бўлади.

– Гоҳида дўстлар орқангдан пичоқ тиқади.

– Гоҳида душманлар ҳаётингни сақлаб қолади.

– Гоҳида бадавлат кишилар мол‑мулкни сочадилар, камбағаллар эса садақа қиладилар.

Шунинг учун буни дунё (ҳақир, паст) деб номланди.

Ухлашдан олдин айтиладиган дуо:

«Роббим! Сенинг номинг билан ётдим ва Сенинг номинг билан тураман. Агар менинг жонимни оладиган бўлсанг, унга раҳм қил! Агар яшатадиган бўлсанг, жонимни солиҳ бандаларингни сақлаганинг каби Ўз ҳифзу ҳимоянгга ол!»

(Бухорий ва Муслим ривояти)

АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!



@shayx_saboqlarii