Get Mystery Box with random crypto!

ЙИЛ БЎЙИ РЎЗА ТУТГАННИНГ САВОБИ БЕРИЛАДИ Расулуллоҳ соллаллоҳ | Shayx Nuriddin Xoliqnazar

ЙИЛ БЎЙИ РЎЗА ТУТГАННИНГ САВОБИ БЕРИЛАДИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади", деганлар (Имом Муслим ривояти).

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)" (Анъом сураси, 160-оят).

Рамазон рўзасининг ўн баробари ўн ой (300 кун), Шаввол ойининг олти кун рўзаси эса (60 кун) икки ой бўлади. Жами 360 кун (бир йил)ни ташкил этади. Натижада, киши бутун йил бўйи рўза тутгандек бўлади.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шаввол ойида олти кун рўза тутса, ҳудди онадан туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлади", деганлар (Имом Табароний ривояти).

Уламолар: "Шаввол ойи рўзасини ой бошида кетма-кет олти кун ёки бир ой давомида бўлиб-бўлиб тутиш ҳам жоиз", деганлар.

Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ айтади: "Шаввол ойи рўзаси кетма-кет олти кун тутилса ҳам, бўлиб-бўлиб тутилса ҳам фазилати тенгдир".

Аллоҳим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида бардавом қилсин, гуноҳларимизни мағфират этсин!

https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy