Get Mystery Box with random crypto!

Рамазон ҳайитини қандай ўтказамиз? 1. Рамазон ҳайитига ўтар к | Shayx Nuriddin Xoliqnazar

Рамазон ҳайитини қандай ўтказамиз?

1. Рамазон ҳайитига ўтар кечани Қуръон тиловати, зикр ва нафл намозлар билан ўтказиш. Набий соллалоҳу алайҳи васаллам: "Ким икки ийд кечаларини Аллоҳдан савоб умидида қоим қилса, қалблар ўладиган кунда унинг қалби ўлмас", деганлар.

2. Ғусл қилиш.

3. Энг яхши, янги ёки тоза кийимларни кийиб, хушбўйланиш.

4. Ҳайит намозига чиқишдан олдин бирор нарса тановул қилиш. Набий алайҳиссалом бир нечта хурмо тановул қилиб чиқардилар.

5. Масжидга имкон қадар пиёда ва эртароқ бориш.

6. Масжидга боргунча "Лаа илаҳа иллаллоҳ" ва "Аллоҳу акбар" каби зикрларни айтиб бориш.

7. Ҳайит намозидан олдин нафл намоз ўқимаслик.
Масжидга боргандан сўнг нафл намоз ўқилмайди, балки зикр қилиб ўтирилади.

8. Намозга бир кўчадан бориб, бошқасидан қайтиш.

9. Аҳли аёл ва ёш болаларни хурсанд қилиш. Оилада байрам кайфиятини пайдо қилиш, совға-ҳадялар улашиш.

10. Қавм-қариндош, ёши улуғларни зиёрат қилиш.

11. Таниш-билиш, ёру дўст, қўшниларни байрам билан табриклаш.

https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy