Get Mystery Box with random crypto!

АЁЛЛАРНИНГ ЖАНОЗАГА БОРИШЛАРИ @Savollar_kanal 5785-савол Асс | ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ

АЁЛЛАРНИНГ ЖАНОЗАГА БОРИШЛАРИ

@Savollar_kanal 5785-савол

Ассаламу алайкум! Танишларининг уйларида мусийбат бўлиб қолса, шариатга мувофиқ ҳолда аёлларнинг таъзия билдиришлари қай суратда бўлади?


ЖАВОБ:

Мусибатизадаларга таъзия билдириш мустаҳаб амаллардандир. Аёлларда ҳам эркаклардаги каби бўлади. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ким мусибатдаги одамга таъзия изҳор қилса, унга ўша мусибатзадага берилган ажрча ажр берилади”, дедилар”. Термизий, Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган.
Мусибатзадаларнинг катталарию кичикларига, эркагу аёлларига таъзия билдирилиши жоиз, лекин аёлларига маҳрамларигина таъзия билдиришлари фитнадан ҳолироқдир. (Алмавсуатул-Фиқҳиятул-Кувайтийя, Қувайт, Дорус Салосил. –Ж. 12, –Б. 288.)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/joinchat/AAAAAE7jT68RO01nFo6fHg