Get Mystery Box with random crypto!

АЁЛЛАР УЧУН 30 ТА ШАРЪИЙ ҚАЙТАРИҚ 1. Соч улашдан қайтарилган. | ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

АЁЛЛАР УЧУН 30 ТА ШАРЪИЙ ҚАЙТАРИҚ

1. Соч улашдан қайтарилган.
2. Баданига чизиш-чиздириш, тиши орасини очиш-очтириш ва қош териш-тердиришдан қайтарилган.
3. Кўчага атир сепиб чиқишдан қайтарилган.
4. Эркаклар олдида зийнатини кўрсатишдан қайтарилган.
5. Эри тўшакка чақирганда, бош тортишдан қайтарилган.
6. Эр-хотин ўртасидаги сирларни ошкор қилишдан қайтарилган.
7. Эрининг изнисиз нафл рўза тутишдан қайтарилган.
8. Эрининг уйидан унинг изнисиз инфоқ қилишдан қайтарилган.
9. Эрига итоатсизлик қилишдан қайтарилган.
10. Эридан сабабсиз талоқни талаб қилишдан қайтарилган.
11. Эрига нонкўрлик қилишдан қайтарилган.
12. Бегона билан холи қолишдан қайтарилган.
13. Бегоналарга қарашдан қайтарилган.
14. Бегоналар билан қўл бериб сўрашишдан қайтарилган.
15. Эркакларга ўхшашдан қайтарилган.
16. Эрига бошқа аёлни сифатлаб беришдан қайтарилган.
17. Аёлнинг авратига қарашдан қайтарилган.
18. Маҳрамсиз сафар қилишдан қайтарилган.
19. Ҳожатсиз уйидан чиқишдан қайтарилган.
20. Мусибат пайтида дод солиб, юзга уриб, кийим йиртиб йиғлашдан қайтарилган.
21. Аёл билан битта кийимда қучоқлашишдан қайтарилган.
22. Ғийбат, чақимчилик, жосуслик, зулмдан қайтарилган.
23. Мусулмонлар билан уч кундан ортиқ аразлашишдан қайтарилган.
24. Эркаклар билан жанозага қатнашишдан қайтарилган.
25. Силаи раҳмни узишдан қайтарилган.
26. Коҳин, фолбин, мунажжим, азайимхонга боришдан қайтарилган.
27. Фарзандларини дуойибад қилишдан қайтарилган.
28. Хизматкорларни азоблашдан қайтарилган.
29. Қўшнига озор беришдан қайтарилган.
30. Маййитга уч кундан ортиқ мотам тутишдан қайтарилган. Фақат эрига тўрт ою ўн кун мотам тутади.

Муслима синглим! Аллоҳ таоло қайтарган ишларни қилиб қўйишдан эҳтиёт бўлинг! Агар юқоридаги ишлардан бирортасини қилиб қўйсангиз, истиғфор ва тавбага шошилинг! Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Оли Имрон сурасида шундай деган:

وَالَّذِينَ إِذَا فَعَلُواْ فَاحِشَةً أَوْ ظَلَمُواْ أَنْفُسَهُمْ ذَكَرُواْ اللّهَ فَاسْتَغْفَرُواْ لِذُنُوبِهِمْ وَمَن يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ اللّهُ وَلَمْ يُصِرُّواْ عَلَى مَا فَعَلُواْ وَهُمْ يَعْلَمُونَ

135 . Ва улар фоҳиша иш ёки ўзларига зулм қилган чоғларида Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрайдилар, гуноҳларини Аллоҳдан ўзга ким ҳам мағфират қиларди? Ва улар, билиб туриб, қилган гуноҳларида бардавом бўлмаслар. (Демак, бир марта, билмасдан ёки заифлик тутиб, гуноҳ қилиб қўйган одам дарров тавба қилса ва гуноҳдан тўхтаса, шундагина тавбаси қабул экан. Бу қоида ва мағфират бобидаги бир оят ва ҳадисларга тегишлидир. Баъзи нафси бузуқ одамлар ўйлаганидек, оғзида тавба қилдим деб қўйиб, қайта-қайта гуноҳ қилаверадиганлар бу ҳукмга кирмайдилар.)

Нозимжон Ҳошимжон

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505