Get Mystery Box with random crypto!

​Тасбеҳ жамики тирик махлуқотлар айтадиган зикрдир Салафл | ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

Тасбеҳ жамики тирик махлуқотлар айтадиган зикрдир

Салафлардан бирлари айтади: “Қуръондаги тасбеҳ ўринларини ўрганиб, ажабланарли ҳолга дуч келдим. Тасбеҳ Юнус алайҳиссаломнинг қиссасида келгани каби, ҳатто тақдирни ҳам қайтарар экан. Аллоҳ таоло айтади: “Агар у кўп тасбеҳ айтувчилардан бўлмаганида… унинг қорнида қайта тирилтирадиган кунгача қолиб кетар эди” (Соффаат сураси, 143-144-оятлар).
У зот алайҳиссалом ўзининг тасбеҳида: “Сендан ўзга илоҳ йўқ, Ўзинг поксан! Албатта, мен золимлардан бўлдим”, деган эди (Анбиё сураси, 87-оят).

Тасбеҳ Довуд алайҳиссалом билан бирга жўр бўлиб, тоғлар ва қушлар такрорлаган зикрдир. Аллоҳ таоло айтади: “Довуд билан бирга тасбеҳ айтсин деб тоғларни ва қушларни бўйсундириб қўйдик. (Шуларни) қилувчи бўлган Бизмиз” (Анбиё сураси, 79-оят).

Тасбеҳ жамики тирик махлуқотлар айтадиган зикрдир. Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳга осмонлар ва ердаги жонзотлар ва қанот қоққан қушлар ҳам тасбеҳ айтишини кўрмайсанми?!” (Нур сураси, 41-оят).

Закариё алайҳиссалом меҳробидан чиққан вақт ўз қавмини тасбеҳга амр этиб шундай деган: “Бас, меҳробдан ўз қавми ҳузурига чиқди ва уларга: «Эртаю кеч тасбеҳ айтинглар», деб ишора қилди” (Марям сураси, 11-оят).

Мусо алайҳиссалом ҳам инилари Ҳорун алайҳиссаломни тасбеҳ ва зикрда ёрдам бериши учун ўзларига вазир қилишини дуо қилиб сўраган эдилар: “...оғам Ҳорунни. У билан белимни қувватла. Уни ишимга шерик айла… Сенга кўп тасбеҳ айтишимиз учун… ва Сени кўп зикр қилишимиз учун" (Тоҳа сураси, 31-оят).

Жаннат аҳлининг зикри ҳам тасбеҳ эканини билдим. Аллоҳ таоло айтади: «Наъим жаннатларидалар, остларидан анҳорлар оқиб туради. У ердаги дуолари: "Аллоҳим, Сени поклаб ёд этамиз"дир. У ердаги сўрашишлари "Салом"дир. Охирги дуолари эса "Ҳамд Оламларнинг Робби Аллоҳга", демоқдир» (Юнус сураси, 9-10-оятлар).

Тасбеҳ малоикаларнинг ҳам зикри эканини топдим. Аллоҳ таоло айтади: “Фаришталар эса Робблари ҳамди ила тасбеҳ айтурлар ва ер юзидаги кимсаларга мағфират сўрарлар” (Шууро сураси, 10-оят).

Анвар Аҳмад таржимаси

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------

ТАҲОРАТДАН СЎНГ
#ДИҚҚАТ! Кимки ТАҲОРАТДАН сўнг ушбу зикрни айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур иншаАллоҳ. Албатта Ушбу зикрни ёдлаб олинг!!! ДУОНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/20641