Get Mystery Box with random crypto!

Рамазонда энг афзал амаллар 1. Қуръон каримни кўп тиловат қил | ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

Рамазонда энг афзал амаллар

1. Қуръон каримни кўп тиловат қилиш
“Рамазон ойи – унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ-ойдин ҳужжатлар бўлиб, Қуръон нозил қилинган” (Бақара сураси, 185-ояти).

2. Қадр кечасида қоим бўлиб, тоат-ибодатни кўпайтириш

Бу кеча инг ойдан яхшироқ, дуолар ижобат бўладиган улуғ кечадир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ким Қадр кечасини иймон билан, савоб умидида бедор ўтказса, ўтган барча гуноҳлари мағфират қилинади”, дедилар.

3. Таровеҳ намозларида иштирок этиш

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон кечаларини ибодат ила бедор ўтказишга тарғиб қилар, аммо, қатъий буйруқ бермас эдилар. Бас, у зот: «Ким Рамазонда имон ва ихлос билан қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинур», дер эдилар» (Бешовлари ривоят қилишган).

4. Силаи раҳм ва хайру эҳсонни кўпайтириш
Рамазон хайру саховат ва мурувват ойидир. Бу ойда қариндошларга ва ёрдамга муҳтож кишиларга саховат қилиш ниҳоятда савобли амалдир.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: «Садақанинг энг афзали Рамазонда қилинган садақадир» (Имом Термизий ривояти).

5. Умра қилиш

Рамазон ойида умра қилиш ҳаж савобига тенг. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Рамазондаги умра мен билан қилинган ҳажга тенг келади” (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

6. Аллоҳнинг зикри
Аллоҳни зикр қилиш улуғ амалдир. “Субҳаналлоҳ”, “Алҳамдулиллаҳ”, “Лаа илааҳа иллаллоҳ”, “Аллоҳу акбар”, “Астағфируллоҳ” деб кўп айтиш керак. Энг улуғ зикр Қуръон тиловатидир.
Мазкур амалларни Рамазон ойида кўп бажариш қилиш савобнинг кўпайишига сабаб бўлади.

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21652