Get Mystery Box with random crypto!

​​​​​​ЖАННАТДА БОШИМГА ТОЖ КИЙДИР БОЛАМ! Қуръонни тамоман ёдл | ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

​​​​​​ЖАННАТДА БОШИМГА ТОЖ КИЙДИР БОЛАМ!

Қуръонни тамоман ёдлагин болам,
Тажвидни ўрганиб маддлагин болам,
Саман отни миниб отлангин болам,
Ёрдам беролмагай на жиян - тоғам,
Жаннатда бошимга тож кийдир болам.

Одамлар сендан ҳеч рози бўлмайди,
Илмсиз қорилар қози бўлмайди,
Қўшиқчининг гўзал овози бўлмайди,
Одамларни ўз ҳолига ташлагин болам,
Қуръонни тажвидла бошлагин болам.

Қиёматда ҳолим жуда ҳаробдир,
Қилган ишинг асли жуда савобдир,
Ҳатто жоҳилларга бўлгай жавобдир,
Ёрдамга келмагай на амма - ҳолам,
Жаннатда бошимга тож кийдир болам.

Буюк ҳофизлардан ўрган Қуръонни,
Ғанимат бил сенга берилган онни,
Ҳатто авайлагин бир бурда нонни,
Ёрдам беролмаса ҳатто ота - онам,
Жаннатда бошимга тож кийдир болам.

Кечалари таҳажжудда қилиб нолалар,
Сени деб оқарди бу соч толалар,
Кўча чангитиб ўйнаб юрса болалар,
Ёрдам беролмагай на иним - оғам,
Бошимга нурли тож кийдиргин болам.

Беш кунлик дунёнинг лаззати қурсин,
Қўшиқчилар олдингда индамай турсин,
Қуръон билмаганлар армонда бўлсин,
Менинг биттагина ўтинчим - нолам,
Жаннатда бошимга тож кийдир болам.

Дунёнинг ишлари адо бўлмайди,
Қориларнинг юзи қаро бўлмайди,
Ҳатто қиёматда гадо бўлмайди,
Қуръонни ёдлабон қори бўл болам,
Ота-онанг дардига дори бўл болам.

Каъбани тавоф этиб ҳожи бўл болам,
Қиёматда ота-онанг тожи бўл болам.


АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
-------------------

АЁЛ СОЧИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри? ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476