......АЁЛ... • Аёл қизлигида ота-онасига жаннат учун эшик | ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚
......АЁЛ...
• Аёл қизлигида ота-онасига жаннат учун эшик бўлади • Далил: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: - Кимнинг учта қизи ёки опа-синглиси бўлса, уларга яхшилик қилса албатта жаннатга киради! Термизий ривояти.
• Аёл турмушга чиққанида эрининг динини комил қилади. • Далил: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: - Банда уйланса динининг ярмини комил қилибди. Қолган ярмида Аллоҳдан тақвода бўлсин! Байҳақий ривояти.
• Аёл она бўлганида жаннат унинг оёғи остида бўлади. • Далил: Муовия ибн Жаммоаҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ғазотга чиқиш учун изн сўради. Шунда у зот: - Онанг борми?- дедилар. У: - Ҳа,- деган эди: - Бориб онанга қара, жаннат унинг оёғи остида!- дедилар. Насоий ривояти.