Get Mystery Box with random crypto!

Муваффақиятли инсонларнинг ўзига хос хислатлари. Бошқалар о | ШАЙХ ҲАЗРАТ ЎГИТЛАРИ 📚

Муваффақиятли инсонларнинг ўзига хос хислатлари.

Бошқалар омадсизлик деб билган нарсаларни,
улар ҳаёт сабоқлари деб ҳисоблашади.

Бошқалар қила олмаган ишни, улар йўлини қидиришади шунчаки қўл силтаб кетишмайди.

Улар аниқ ўйланган режаларни қабул қилишади.

Бошқалар омадни кутиб ўтирса, улар омадни ўзлари қидиришади.

Бошқалар каби уларда ҳам қўрқув бор. Лекин қўрқув уларни бошқаришига йўл қўйишмайди. Улар қўрқувни шунчаки ҳавотирланиш деб ҳисоблашади.

Улар муаммолардан қочишмайди, аксинча уларга тик қарашади.

Улар оптимист одамлар, шу сабабли ҳар нарсани фойдали томонини кўра олишади.

Улар бутун умр ўрганишда чарчамайдилар. Ҳар қандай ҳаётий тажриба улар учун дарсдир.

Улар ўз ишларини ортга сурмайдилар, бундан кўринадики улар ҳаётда бирор нарсани кутиб яшашмайди.

Улар ўзларини қандай ҳис қилишларидан қаттий назар, қилишлари керак бўлган ишни қиладилар.

@Shayx_Muhammadsodiq