2022-03-18 18:30:37
МАЙЙИТ ЮВИЛМАГУНИГА ҚАДАР ҚУРЪОН ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#ақида
CАВОЛ: Азада аёллар маййитга таҳлил тушириб ўтиришади, буни маййитга савоби йўқ дейишган. Аммо маййит ғусл қилдирилмасдан олдин Қуръон ўқиса бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, азада эркагу аёл маййитнинг ҳаққига истиғфор айтиб, зикр ва таҳлиллар айтиб, савобини бағишлаши, имкон қадар унинг ҳаққига дуо қилиб туришининг маййитга фойдаси бор. Чунки бу ишлар савобли амаллардир. Фақат ушбу зикру дуоларни махфий айтиши, бақир-чақир қилмаслиги лозим бўлади.
Кўпчилик фуқаҳоларимиз маййитнинг ҳузурида, токи у ювилмагунча, Қуръон тиловат қилишни макруҳ эканини айтганлар. "Баҳрур-роиқ" китобида шундай дейилган:
أَقُولُ : الَّذِي رَأَيْته فِي النُّتَفِ إلَى أَنْ يُرْفَعَ إلَى الْغُسْلِ ، وَهَكَذَا نَقَلَهُ عَنْهَا الْقُهُسْتَانِيُّ لَكِنَّ عِبَارَةَ الزَّيْلَعِيِّ تُكْرَهُ الْقِرَاءَةُ عِنْدَهُ حَتَّى يُغَسَّلَ . قَالَ فِي شَرْحِ الْمُنْيَةِ لِابْنِ أَمِيرِ حَاجٍّ قَالُوا وَتُكْرَهُ الْقِرَاءَةُ عَلَيْهِ بَعْدَ مَوْتِهِ حَتَّى يُغَسَّلَ
"Ан-Нутаф" фатво китобида "Маййит ғусл учун кўтарилгунича уни ҳузурида қироат қилиш макруҳ бўлади", деб ёзилганини кўрдим. Қўҳистоний ҳам ундан шундай нақл қилган. Лекин Зайлаийнинг иборасига кўра эса: "Маййитни ювилмагунига қадар уни ҳузурида қироат қилиш макруҳ бўлади", дейилган. Ибн Амир Ал-Ҳож "Шарҳул муня"да: "Фуқаҳоларимиз, маййит то ювилмагунига қадар унга Қуръон ўқиш макруҳ бўлади, дейишган", — деган".
Лекин Аллома Саййид Аҳмад Таҳтовий ва Аллома Ибн Обидин каби кейинги давр муҳаққиқ олимлари ушбу макруҳлик умумий эмаслигини таъкидлашган. Уларга кўра, маййит тўлиқ ўралган бўлса ёки Қуръон ўқувчи ундан узоқда бўлса ёки ўртада тўсиқ бўлса ёки Қуръонни махфий ўқиса, маййит ювилгунича ҳам макруҳ бўлмайди.
("Табйинул ҳақоиқ", "Баҳрур роиқ", "Раддул муҳтор", "Фатовои ҳиндия" ва "Кувайт фиқҳ энцеклопедияси" китоблари).
Валлоҳу аълам.
Ўзбе
кистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!
«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ САБОҚЛАРИ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
https://t.me/joinchat/AAAAAFEIQ25vbS2C6FFR4Q
2.7K views15:30