Get Mystery Box with random crypto!

#Расулуллоҳ_мўъжизалари 9-мўъжиза: Унинг олдида ўтирардилар | Ибратлик🌙

#Расулуллоҳ_мўъжизалари

9-мўъжиза:

Унинг олдида ўтирардилар, у эса кўрмасди

Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг қизлари Асмо розияллоҳу анҳо ривоят қилади:
«Абу Лаҳабнинг қўллари қурисин (ҳалок бўлсин)!”
(Масад, 1) ояти нозил бўлганда, ғилай Умму Жамил қўлида тош кўтариб бақир-чақир қилиб кириб келди ва: “Ёмонлиги учун юз ўгирдик, динидан ғазабландик ва амрларига осий бўлдик”, деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у ерда Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан бирга ўтиргандилар.
Абу Бакр розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга: “У келганида сизни кўриб қолишидан қўрқдим”, деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам: “У мени ҳаргиз кўра олмасди”, деб қуйидаги оятни ўқидилар: “(Эй Муҳаммад!) Cиз Қуръон қироат қилганингизда, Биз Сиз билан охиратга ишонмайдиганлар ўртасига кўринмас парда тортиб қўюрмиз” (Исро, 45).
У келиб Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрмасдан Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг олдиларида тўхтади ва “Эй Абу Бакр! Эшитишимча дўстинг мени хажв қилибди”, деди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу: “Бу Уйнинг Раббисига қасам, сени хажв қилмади”, дедилар.
У қайтаркан: “Қурайш билади, мен уларнинг саййидининг қизиман”, деб борарди».

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Линкни босиб каналга обуна бўлинг
!
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy