Сенинг ҳидоят топишингда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бор умрларини сарфладилар. Сен ҳам жума оқшоми ва кундузида у зотга салавот айтишга бироз вақтингни сарф қилгин! Аллоҳим, намоз ўқувчилар, рўза тутувчилар, Байтуллоҳни тавоф қилувчилар ва Ислом сўзини талаффуз қиладиганлар сонича Набийинг ва Расулингга салавоту дурудлар бўлсин! 50 марта тавоф қилса катта ажрга эга бўлиш ҳақида ҳадисларда келган экан. Шунда 50 та тавоф қандай адо этилади? Етти айлана етти тавоф ҳисобланадими ёки битта тавоф ҳисобланадими? Ҳар 7 тадан кейин 2 ракат намоз ўқиладими ёки охирида ўқиса бўладими?