Get Mystery Box with random crypto!

​​Қуръони каримни ҳурматлаш одоблари Таҳорат билан ушлаш. М | ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Қуръони каримни ҳурматлаш одоблари

Таҳорат билан ушлаш. Мусҳафни бетаҳорат ушлаш жоиз эмас.
Ўнг қўлда ушлаш. Уни бировга беришда ҳам, олишда ҳам, очиб ёпишда ҳам, варақлашда ҳам ўнг қўлни ишлатиш.
Юқори тутиш ва юқори жойга қуйиш. Тик турган ва ўтирган одам уни киндикдан қуйи тутмаслиги керак.
У томон оёқ узатмаслик. Мусҳафга ëки фиқх китобларига оёқ узатиш макруҳдир.
Устига ҳеч нарса қўймаслик. Мусҳаф энг олий китобдир, устига ҳеч нарса қўйиб бўлмайди. Китобларни тахлаганда ҳам Мусҳафни энг юқорига қўйиш керак.
Ўқишдан бошқа мақсадда ишлатмаслик. У билан бирор нарсани туртиш, унга таяниш, суяниш ва ҳоказо.
Ҳожатхона ва шу каби Аллоҳни зикр этиш нолойиқ бўлган жойга Мусҳаф олиб кирилмайди.
Мусҳафни отиш, орқа ўгирган холда узатиш жоиз эмас.
Тоза ва хушбўй тутиш.
Авайлаш. Масалан, Мусҳафни
унинг учун махсус тикилган ёки ясалган, уни чангдан, намдан сақлайдиган махсус ғилофга солиб юриш.
Ўпиш ва кўзга суртиш. Ҳазрат Умар розийаллоху анху ҳар куни эрта билан Мусҳафни олиб, ўпардилар.
Ҳурмат билан тилга олиш. Масалан, "Мусҳафи шариф" дейиш, у ҳақда сўзлаганда ҳурматни изҳор этиш.
Унга қараб ўқишни тарк этмаслик. Гарчи ҳофизи Қуръон бўлса ҳам, мусҳафга қараб ўқиб туриш керак.
Ўқиб бўлганидан кейин очиқ ташлаб кетмаслик.
Ўнг тарафини юқорига қилиб ёпиш. Қуръони карим ўнг тарафдан ўқилгани учун ёпишда ҳам Фотиҳа сурасини тепага қилиб ёпиш лозим.
Яроқсиз ҳолга келса, пок жойга кўмиш. Баъзи уламолар кўмишга имкон топилмаган тақдирда ёқиб юбориш мумкинлигини айтганлар. Бу одоблар улуғ, савобли ишлар бўлса-да, бироқ энг муҳим иш Мусҳафни ўқиш, ўрганиш ва ундаги кўрсатмаларга амал қилишдир. Зеро, бу нафақат одоб, балки Мусҳафнинг ҳақи ҳисобланади.

Ўргимчак тушган сувдан фойдаланиш, таҳорат олиш жоизми? Баъзилар уни ишлатиб бўлмайди, васваса бўлиб жонига қасд қилади, дейишади. Шу тўғрими?
ЖАВОБ: