Get Mystery Box with random crypto!

​​Ота-онанинг фарзандида ўн ҳаққи бор: 1. Ота-она оч қолса, | ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Ота-онанинг фарзандида ўн ҳаққи бор:

1. Ота-она оч қолса, тўйдиради.

2. Либосга муҳтож бўлса, кийинтиради.

3. Иш буюрса, бажаради.

4. Чақирса, “лаббай” деб дарҳол ёнларига боради.

5. Бир нарса буюрса, бажаради. Буюрган нарсалари гуноҳ бўлса, юмшоқлик билан тушунтиради ва чиройли тарк этади. Кўнглини олади.

6. Ота-онага юмшоқ гапиради.

7. Исмларини айтиб чақирмайди.

8. Уларнинг ортида юради.

9. Ўзи учун хоҳлаб, раво кўрган нарсасини ота она учун ҳам хоҳлаб раво кўради, ўзи учун истамаган раво кўрмаган нарсани улар учун ҳам раво кўрмайди, истамайди.

10. Ўзи учун дуо қилганда, улар учун ҳам Яратгандан кечирим сўрайди – мағфират тилайди.

Вафотларидан сўнг ота онани рози этмоқ уч нарса билан мумкин бўлур:
1. Фарзанд Яратганнинг буюрганига амал қилиб, қайтарганларидан қайтса – таъқиқларидан тийилса, солиҳ бўлса... (марҳум ота она рози бўлур). Чунки, ота-она фарзандлари солиҳ бўлганидан севинганчалик бошқа нарсадан севинмайди.

2. Уларнинг қариндошларини, дўстларини зиёрат қилиш билан...

3. Ота она учун Яратгандан кечирим – мағфират, авф тилаш билан улар учун (уларнинг номига ёки улар номидан) садақа бермоқ ва яхшилик (эҳсон) қилмоқ билан...

“Ҳикматлар хазинаси” китобидан.

Ўргимчак тушган сувдан фойдаланиш, таҳорат олиш жоизми? Баъзилар уни ишлатиб бўлмайди, васваса бўлиб жонига қасд қилади, дейишади. Шу тўғрими?
ЖАВОБ: