Get Mystery Box with random crypto!

​​АГАР... Агар турмуш ўртоқни танлашда ихтиёр аёл ниятининг с | ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​АГАР...

Агар турмуш ўртоқни танлашда ихтиёр аёл ниятининг софлиги ва қалбининг поклиги асосида бўлганда эди, Осиё онамиз Фиръавнга турмушга чиқмаган бўлар эди.
Агар яхши аёл танлаш эркакнинг донолиги билан бўлганда эди, Нуҳ ва Лут алайҳимассалом икки хоин аёлга уйланмаган бўларди.
Агар фарзанднинг салоҳияти ёки фасоди отанинг сабабидан бўлганда эди, Озардан Аллоҳнинг халили Иброҳим алайҳиссаломдек зот дунёга келмаган ва улуғ пайғамбарлардан бири бўлган зот (Нуҳ алайҳиссалом)нинг фарзанди кофирлар билан бирга ғарқ қилинмаган бўлар эди.
Лекин буларнинг бари баъзилар баъзилар ила синаш ва ким яхшироқ сабр қилишини билиш учун жорий бўлгандир...

Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? ЖАВОБ: