Get Mystery Box with random crypto!

​​Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларга амал | ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларга амал қилишимизни буюрадилар:

Доимо тоза овқатларни енг.

Жуда иссиқ ва жуда совуқ еманг.

Кўп чайнаб, секин енг.

Овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг.

Доимо овқатдан иштаҳали бўлиб туринг, кўп еманг.

Овқат ейиш давомида кўп сув ичманг.

Қишда бироз кўпроқ ёғли овқатлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва кўкатлардан енг.

Овқатларингиздан хурмони кам этманг.

Узум, хурмо ва зайтун. Аллоҳга шукур этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради.

Чарчаган вақтингизда ширинликларни енг.

Синиқ косаларда овқат еманг, бундай идишда сув ҳам ичманг.

Овқатланаётганда доимо яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқат еманг.

Доимо овқатдан сўнг дуо ўқиб, шукр қилинг.

Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, вужудингиз дам олсин.

Асал еб туринг, у минг дардга даводир.

«Илоҳий мўъжизалар» китобидан.

САВОЛ: Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади деган ҳадис борми?

ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/34876