Get Mystery Box with random crypto!

​​Фидя садақаси кимлар нима учун ва кимларга, қачон ва қанча м | ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Фидя садақаси кимлар нима учун ва кимларга, қачон ва қанча миқдорда беради?

Кимлар фидя бериши керак?
Қарилик сабабли умуман рўза тутишга ярамайдиган, кундан-кунга жисмонан заифлашиб бораётган кексалар ва сурункали касал бўлиб, тузалишига умид бўлмаган беморларга шариатимиз рўза тутмасликларига рухсат беради ("Баҳрур роиқ").
Улар Рамазоннинг ҳар бир куни учун фидя беришади.

Фидянинг миқдори қанча?
Фидя миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади.
2024 йил учун ҳар бир жон бошига фитр садақасининг миқдори:
буғдойдан – 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;
арпадан – 20 000 (йигирма минг) сўм;
майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.
Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя.
Эслатма! Фитр садақаси қийматлари Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланган бўлиб, ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.

Рўзанинг қазосини тутадилар, агар...
Агар улар фидя беришганидан кейин қувватга тўлиб, рўза тутишга кучлари етадиган бўлиб қолишса, тутмаган рўзаларининг қазосини тутишлари керак бўлади ("Ниҳоя").

Рўза тутишга қодир бўла туриб, фидя берилмайди
Рўза тутишга ярайдиган қарияларга эса рўза тутиш фарз бўлади. Рўза тутишга қодир бўла туриб фидя берса, рўза ундан соқит бўлмайди ва фидяси ўз ўрнига тушмайди.

Улар фидя бермайдилар....
Маълум вақтлардан кейин тузаладиган касалликка чалинган шахсларга рўза тутиш зарар қилса, уларга ҳам рўза тутмасликларига шариатимиз рухсат беради. Аммо булар фидя бермайдилар, чунки қачондир тузалишларига умид бор. Тузалганларидан кейин қазо бўлган кунларнинг рўзасини тутиб берадилар.

Фидя қачон берилади?
Фидя берувчилар хоҳласалар рамазон ойи кириши билан фидяларининг ҳаммасини бирданига жамлаб ёки ҳар куни бўлиб-бўлиб беришлари ҳам мумкин ("Фатовойи Ҳиндия").

Фидя кимларга берилади?
Фидяни мискин, фақир, бева-бечора, етим-есир, ночор ва закот беришга қодир бўлмаганларга берилади. Аммо отаси, онаси, фарзандлари, набиралари, эри, хотини ва закот беришга қодир бўлганларга бериши жоиз эмас.

САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/34876