Get Mystery Box with random crypto!

​​ТУЯНИНГ ШИКОЯТИ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ансо | ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ТУЯНИНГ ШИКОЯТИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ансорийлардан бирининг боғига кирдилар. Қарасалар, туя бор экан. Туя Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўриб типирчилаб, кўзларидан ёш тўкди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни силаб қўйган эдилар, жим бўлиб қолди. Туянинг эгасини суриштирдилар. Бир ёш йигит келиб:
– Бу меники, эй Аллоҳнинг Расули, – деди.
– Аллоҳ сени молик қилиб қўйган бу жонивор учун Аллоҳдан қўрқмайсанми? У оч қолдириб, тинимсиз ишлатишингдан шикоят қиляпти, – дедилар.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/34876