Get Mystery Box with random crypto!

​​БАНДА ЯРАТГАННИ ЭМАС, ЯРАТГАН БАНДАНИ СИНОВ ҚИЛАДИ Бандаси | ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​БАНДА ЯРАТГАННИ ЭМАС, ЯРАТГАН БАНДАНИ СИНОВ ҚИЛАДИ

Бандаси дерму сира айлаб хато,
Имтиҳон этдим сени, эй, Раббано?!


Ривоятда келишича, бир эътиқодсиз кимса ҳазрати Алига: "Сени асрагувчи Худо эканлигига ишонасанми?" деб савол берган.
Мўминлар амири: "Ҳа, шундоқ. Аллоҳ таоло менгаю авлодимга, барча мўминларга мададкор, ҳимоя қилувчидир", деди.
Ҳалиги киши: "Сўзинг рост бўлиб, Аллоҳ мададкоринг бўлса, мана шу кўшк томидан ўзингни ерга ташлаб, гапингнинг ростлигини исботла", деб муғомбирлик қилди.
Ҳазрат Али унинг разилона режа ва мақсадини қатъий рад этди ва: "Ҳеч қачон банда Яратганни эмас, Яратган бандани синов қилади, — деди. Ундан кўра ўз аҳволингга боқиб, феълингни ислоҳ қил, Мурид муршидни имтиҳон этмас. Зеро, Аллоҳ не қилдик, кўнглимизда нима гап, сир-асрор бор, ҳаммасини билиб турувчидир".

Жалолиддин Румий

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? ЖАВОБ: