Get Mystery Box with random crypto!

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Барча оламларнинг Робби ва Парвар | ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Барча оламларнинг Робби ва Парвардигори Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду санолар бўлсин. Фахри Коинот - Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга, у зотнинг асхобларига, аҳли байтларига саловоту-дурудлар бўлсин.
Бутун ер юзидаги инсоният, Шарқу Ғарбдаги барча қавм ва миллатларга расул қилиб юборилган пайғамбарларнинг охиргиси Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам қиёматга қадар одамзотни саодат ва нажотга етакловчи улуғ йўлбошчи бўлиб қолаверадилар. Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шамоиллари, хулқ-одоблари ҳар бир мўмин-мусулмон учун катта ибрат, у зотнинг яшаш тарзлари, кўрсатмалари, қайтариқлари ҳар биримиз учун муҳим амалдир. Чунки Пайғамбар алайҳиссалом юриш-туришда, муомила-муошаратда, ҳоли ҳаётда ва ибодатда, оилада ва кишилар орасида, хулласи барча соҳада ўз даврларида ҳам, ундан кейин Аллоҳнинг расулига хос юксак фазилатлар, олий хулқ соҳиби бўлиб қолдилар.


@Shayx_Hazrat
@Shayx_Hazrat
@Shayx_Hazrat