Get Mystery Box with random crypto!

​​Улуғлар қаерда туғилади? Марв шаҳри қозисининг бир қизи бор | ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Улуғлар қаерда туғилади?

Марв шаҳри қозисининг бир қизи бор эди. Унга ўлканинг энг олди бойлари, мансабдор кишилар, молу мулк эгалари харидор бўлишди, аммо қози уларнинг ҳаммасига рад жавобини берди.

Қозининг Муборак исмли қули бор эди. Келганига икки ой бўлган, бу орада боғдаги мевалар пишганди. Хўжайин Муборакка узум келтиришини буюрди. Аммо олиб келинган узумлар ранги чиройли бўлса ҳам, ҳали етилмаган эди. Қайта олиб келишга юборди, лекин бу сафар ҳам худди олдингисидек нордон чиқди.

– Ахир, токзорда қанча узум бор, нега фақат пишмаганини олиб келяпсан? – сўради қози.

– Қайсиниси ширин, қайсиниси хом эканини билмайман, – жавоб берди Муборак.

– Субҳаналлоҳ, – деди ҳайрат билан хўжайин, – икки ойдан бери боғдасан, ҳалигача қайсиси ширин, қайсиси нордон билмайсанми? Еб кўрмадингми?!

– Хўжайин, вазифам узумларни қўриқлаш, ейиш эмас. Сиз менга боғни муҳофаза қилишни топширгансиз. Шундай бўлгач, мевалардан ейишим тўғри бўладими?

Қози бундай ҳодисага биринчи марта гувоҳ бўлаётганди. Кўнглидагидек инсонни топган эди. Муборакка деди:

– Сендан бир нарсани сўрамоқчиман. Менинг қизим бор, бир қанча мансабдор, сердавлат кишилар қўлини сўрашди. Уларнинг қай бирига розилик беришни билмаяпман. Нима қилсам экан?

Муборак жавоб берди:

– Жоҳилият даврида наслу насабига, насронийлар ва яҳудийлар ҳуснига, Саодат асрида диндорлиги, тақвосига қараб куёв танлашарди. Давримиз одамлари эса молу мансабига қарашади. Шундай бўлгач, совчилардан хоҳлаганингизга бераверинг.

– Мен ҳам диндорлиги ва тақвосига қарайман, шунинг учун қизимни сенга бераман. Чунки бу гўзал хислатларни сенда кўрдим.

Муборак ўзининг қул эканлиги, қизнинг ҳам бунга рози бўлмаслиги мумкинлигини айтди. Аммо қози қарорида қатъий эди. Муборакни уйига бошлади. Уйга киргач, хотинига деди:

– Бу солиҳ, тақволи, диндор қулимиз. Қизимизни унга бермоқчиман, нима дейсан?

– Ўзингиз биласиз, фақат қизингиздан ҳам бир сўрайлик.

Она бўлган гапни айтганида қиз бу хусусда ихтиёри ота-онасида эканини билдирди. Шундан кейин никоҳ ўқилди. Аммо Муборак келиннинг ёнига кирмас эди. Бу аҳвол қирқ кун давом этди. Бир сабаб билан ҳолатдан хабар топган она чидолмади, эрига айтди:

– Топган куёвингиз шунча пайтдан бери қизимизнинг юзига ҳам боқмабди. Бу нима қилгани?

Бу ҳақда қози Муборакнинг ўзидан сўраганида шундай жавоб олди:

– Мени тўғри тушунинг. Қизингиздан хушланмаган жо­йим йўқ, фақат бир андишам бор. Сиз шунча йил қозилик қилгансиз, қизингиз бирор шубҳали луқма еган бўлиши мумкин. Шу сабабли ўтган кунлар давомида унга ҳалол едирдим, ичирдим. Бу ишни фақат Аллоҳ бизга солиҳ фарзанд ато этсин, деган ниятда қилдим.

Кейинчалик бу оилада ўғил дунёга келди. Исмини Абдуллоҳ қўйишди. Ўша гўдак валий зот бўлиб етишди.

Бу – Абдуллоҳ ибн Муборак.

ЭНГ КЎП ДЎСТЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ!!!

Телеграмда
@Shayx_Hazrat деб изланг!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!
••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••