Get Mystery Box with random crypto!

​​НАМОЗНИ БУЗУВЧИ АМАЛЛАР 1. Намозда гапириш (қасддан ёки ада | ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​НАМОЗНИ БУЗУВЧИ АМАЛЛАР

1. Намозда гапириш (қасддан ёки адашиб бўлса ҳам).
2. Кишига салом бериш.
3. Саломга алик олиш.
4. Узрсиз томоқ қириш, йўталиш.
5. "Уҳ", "уф", "оҳ" каби товушлар чиқариш.
6. Оғриқ ёки мусибатга овоз чиқариб йиғлаш (аммо охиратни ўйлаб йиғласа жоиз).
7. Ўзи эшитадиган даражада кулиш (қаҳқаҳа билан қаттиқ кулса, таҳорати ҳам кетади).
8. Акса урганга жавоб қайтариш (яъни "Ярҳамукаллоҳ", дейиш).
9. Саволга ёки хабарга оятлар билан бўлса-да, жавоб бериш.
10. Бирор нарсани еб-ичиш (лабидаги, тишидаги овқатни ҳам).
11. Намозни жамоат билан ўқиётганда ёнидаги одамга жой бериш учун сурилиш.
12. Қироатини Мусҳафга қараб қилиш.
13. "Амали касир" қилиш (яъни кўрган одам "Намоз ўқимаяпти" деб ўйлайдиган даражадаги амалларни қилиш).
14. Нажосат устига сажда қилиш.
15. Кўкракни қибладан бошқа тарафга буриш.
16. Саждадаги ҳолида икки оёқ панжаларини ердан кўтариш.
17. Қироатини маъно ўзгарадиган даражада бузиш.
18. Намоз фарзларидан бирортасини узрсиз қолдириш.
19. Намознинг тўла бир рукнида авратнинг очиқ бўлиши.
20. Таҳоратнинг (таяммум, масҳнинг ҳам) кетиши.
21. Бомдод намозида қуёш чиқиб қолиши.
22. Намоз асносида ҳушидан кетиши.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

анба:
@Shayx_Hazrat

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!