Get Mystery Box with random crypto!

#Битирувчи_2022 ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР БОШЛАНДИ Давлатимиз р | | Shaxzod | shaxsiy blog

#Битирувчи_2022

ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР БОШЛАНДИ

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига кўра, Фарғона шаҳридаги 13-мактабда ҳудуддаги таълим муассасаларининг 11-синф битирувчилари билан шаҳар ҳокими Восилжон Назаровнинг учрашуви ташкилланди. Унда шаҳар прокурори Дилмуроджон Қобулов ҳамда вилоятимиздаги олий таълим муассасалари вакиллари ҳам иштирок этишди.

Учрашув аввалида шаҳар ҳокими ҳар бир битирувчининг тақдири, уларнинг келажакда ўз йўлларини топишларида шахсан ўзи ҳамда барча мутасадди раҳбарлар масъул эканлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, улар билан самимий суҳбатлашиб, таклиф ва муаммоларини эшитди.

Тадбир давомида ОТМлари вакиллари томонидан ҳужжат топшириш, кириш имтихонлари ҳамда таълим муассасаларидаги йўналишлар тўғрисида маълумотлар берилди. Битирувчилар томонидан йўлланган саволарга мутахассислар тушунчалар беришди.


ФАРҒОНА ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ