Get Mystery Box with random crypto!

​Кепкага Тесла логотипини уддалаб ёпиштиролмаймиз-у, юқоритехн | Personal Blog

​Кепкага Тесла логотипини уддалаб ёпиштиролмаймиз-у, юқоритехнологик беспилотник ишлаб чиқарамиз...

Битта машинага магнитофон ишлаб чиқаришни эпламадику улкан завод. Шу оддий магнитолалар ҳам Кореядан келади. Шуни локализация қилишни уддалаб билмаган юртмиз.

Афсуски бундай технологиялар устида ишлайдиган кадрларимизни ўзи йўқ. Таълим тизими бундай мутахассислар етиштиришга мўлжалланмаган.

Боримиз бировдан олиб, ўзимизники деб мақтаниш. Оддий маиший техникадан бошлаб, Малибу, Эквиноксларгача.

Таълим тизими ўзгармаса, шундай бировга қараб қолган, ура-ура шиоридаги давлат бўлиб қолаверамиз. Дунё жудаям тез ривожланиб боряпти. Биз ортда қолиб кетяпмиз.

Ачинаман буларни ҳаммасини кўриб.

Тўғри, негативчисан, позитив фикрлашни бошла дейишингиз мумкин.

Мен эса, ҳеч бўлмаса ўзимизни алдамасликдан бошлашни таклиф қиламан…

trolluz

@shaxsiy_tushuncham