Get Mystery Box with random crypto!

2023  йилда шундай бахтли бўлингки, бахтдан қочиб омадга қоқил | Shaxsiy intizom

2023  йилда шундай бахтли бўлингки, бахтдан қочиб омадга қоқилинг, қувончга суяниб шодлик сўқмоқларидан юринг. Чарчаганда меҳр чашмасидан, омад ариқларидан сув ичиб, ҳаёт йўлларида хушнуд давом этинг. 2023 йилда қадрингиз нондек азиз, қалбингиз қордек нафис бўлсин. Ҳаётда шундай яшангки ҳамма сизга ҳавас билан боқсин! Келаётган янги йил муборак бўлсин! Яқинлашиб келаётган  2023-йилда хонадонингизга омад, бахт, оилавий қувонч тотувлик тарк этмаслигини тилайман! Ҳамиша Аллоҳ назарида бўлинг! Дастурхонингизга файзу барака берсин! Қора қозонингиз ҳамиша қайнаб турсин! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин! Умрингиз узун, қалбингиз ҳамиша бутун, чеҳрангиз порлоқ бўлсин!

ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН.


@shaxsiy_intizom