Get Mystery Box with random crypto!

Шахсий фикрлар | БЛОГ

Telegram kanalining logotibi shaxsiy_fikrlar_blog — Шахсий фикрлар | БЛОГ Ш
Telegram kanalining logotibi shaxsiy_fikrlar_blog — Шахсий фикрлар | БЛОГ
Kanal manzili: @shaxsiy_fikrlar_blog
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 386
Kanalning ta’rifi

Мурожаат юбориш учун: 👇
@shaxsiy_fikrlarga_murojaat_bot
✅ Актуал воқеа-ҳодисалар, муаммоларга муносабатингиз, ҳамма билиши керак деб ҳисоблаган таклифлар ва фикрларингизни бизга юборинг!
❗️Иғво ва фитнага сабаб бўладиган мурожаатлар қўйилмайди!

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 2

2022-09-24 18:55:38 Финларда биринчи синф.

Наталья Киреева исмли рус аёли ёзмоқда:

Финландияга кўчиб ўтгач ўғлимни биринчи синфга олиб бордим. Рус анъаналарига мувофиқ ўғлимни тайёрладим, ҳар ҳолда биринчи синф.
Мактаб олдида 14 август куни соат 9:00 да йиғилиш керак. Дастлабки шок ҳолатим, ўқувчилар худдики уйда нима кийишса, ўша кийимда келишган. Костюм шим, галстук тақиб, гулчамбар кўтариб олган ўғлим ҳамманинг кўз ўнгида таклиф қилинган бир санъаткорга ўхшаб қолди.
Ўқитувчини гул билан биздан бошқа хеч ким табрикламади. Шарлар, куй-қўшиқлар умуман йўқ. Мактаб директори чиқиб ким қайси синфга боришини айтди ва шу билан бизнинг биринчи сентябрь ниҳоясига етди.

Барча чет элликлар: ҳиндлар, яҳудийлар, руслар, украинлар ва бошқалар бир синфда ўқишади. Дарсни фин ўқитувчи ва уч нафар таржимон олиб боради.

Иккинчи шок: ота-оналардан мактабга тайёргарлик учун хеч нарса талаб этилмас экан! Мактаб папкасидан кепкасигача мактаб таъминлайди. “Сизнинг фарзандингиз жуда ажойиб, биз у билан тил топишиб кетишимизга ишончим комил”. Ҳамма ўқитувчининг тилида шу гап. Ўқитувчиларнинг ягона сўрови "фарзандингиз билан етарлича вақт ўтказаяпсизми?" Агар жавоб йўқ бўлса, сизни мактаб психологи билан учрашувга таклиф қилишади.

Учинчи шок: ҳамма ўзи нима ейишини мактаб сайти орқали бир кун олдин хабар берар экан, мусулмонлар чўчқа гўшти емаслиги мумкин, баъзи болаларга ёғли овқат мумкин эмас. Барчасини сиз ўзингиз олдиндан буюртма берасиз. Форма деган нарса умуман йўқ, ким қандай хоҳласа, шундай кийим кияди. Партада ўтириш умуман мажбурий эмас, бола хоҳласа, гиламда ўтириб ҳам дарс ўтиши мумкин. Асосийси болага қулай бўлса, бўлди.

Тўртинчи шок: бундай қулай шароитларга мени пулим етармикан деб ўйланиб юрсам ҳаммаси текин экан! Эшитяпсизми, ғирт текин!
Нега бундай? деган савол билан ўғлимнинг ўқитувчисига мурожаат қилдим.
Унинг жавоби бешинчи шок бўлди. "Ахир сиз солиқларни тўлаяпсиз-ку, бизда мактаблар мана шу солиқлар хисобига сизнинг фарзандларингизни ўқитади" Мен ўзимнинг чириб кетган коммунистик советча ғояларим билан юрган эканман-да, онасини эмсин!

@shaxsiy_fikrlar_blog
1.2K views15:55
Ochish/sharhlash
2022-09-24 08:31:27
Агар Шимолий Корея ва Туркманистондаги маддоҳлар бўлмаганда биздаги маддоҳлар шубҳасиз дунёда биринчи бўлишарди

Қадимги Рим Пайнетчиси ТЕЛ ПАК

(Отабек Артиков саҳифаларидан)

@shaxsiy_fikrlar_blog
421 views05:31
Ochish/sharhlash
2022-09-23 20:06:00 Vazirlar mahkamasining 2015-yil 24-dekabrdagi 370-sonli qaroriga binoan.

Assalomu aleykum. Aholi yashash punktida, avtomabilingizni soatiga 30 km Dan oshirmasligingiz kerak deyilgan. Lekin ayrim hududlarda kochaning eni 5 metrlik bolgan joyda avtomabil oratacha 65 70 km soatda harakatlanayapti. Bu esa juda katta "hafli" holatlarga olib kelishi mumkun. Yurtdoshlar buni oldini olish uchun har bir qoida buzarga jarimaga tolatishimiz kerakmi? Yoki boshqa yollarini ham qilsak boladimi?
475 views17:06
Ochish/sharhlash
2022-09-23 18:50:48 Тошкент шахридаги етишмовчиликлардан биттаси, транспорт навигациялари. Умуман йўқ ёки бор бўлса хам тушунарсиз.
Қайси автобус қаерга боради, қаердан келади, метрода хам маълумотлар тушунарсиз , мураккаб. Тошкентликлар учун қийин эмас лекин четдан келганлар учун бу муаммо .
Бирор курердан бирон нима қабул қилиб олиш муаммо. картага урасиз, умуман бошқа жойга бориб сизга қўнғироқ қилади.ёки машинада бирор манзилга бориш учун Яндекс навигаторга ёзасиз шахарни бошқа ерига олиб кетади.
397 views15:50
Ochish/sharhlash
2022-09-22 19:51:37
20 - 30 йиллар аввал ёши улуғлар шундай суҳбатлашиб ўтиришган. Яна йигирма йиллардан кейин ҳеч ким бир жойда тўпланиб, бир-бири билан суҳбатлашмаса керак деб ўйлайман. Ва ҳатто, мессенжердан хабарлар ёзавериб, овоз чиқариб гапириш малол келиб қолмасмикин деб, қўрқаман.
-------
Кўп нарса тараққий топмоқда, аммо, эътибор берсангиз кўп нарса йўқотилмоқда ҳам.
-------
Болалигимизда дадаларимиз, опоқдадаларимиз "фалончини кўриб келай" ёки "фалончиникига бориб келай" деб, шунчаки зиёратга, меҳмон бўлишга бориб келишар, ҳатто, қолиб ҳам кетишарди. У вақтда меҳр бор эди, мурувват, соғинч бор эди.
-----
Ҳозир бир кишини олдига бориб, сизни кўргани келдим, соғинибман десангиз, нимадир иши бор, бекорга келмаган, деб гумонга борилади. Чунки, ҳар бир саломимиз, саволимиз, ташрифимизда моддий мақсадлар ётади. Тузум, жамият, хусусан режа ва амаллар капиталистик йўналишга деярли тўлиқ ўтиб бўлди.

Салим Айюбий

@shaxsiy_fikrlar_blog
847 views16:51
Ochish/sharhlash
2022-09-21 18:07:40 Қайнота

Кечаси боласи яхши ухламади. Қайнонаси ҳаммасини билди. Эрталаб ухлаб қолиб, нонушта тайёрлашга улгурмаган келин ўзи ҳам қайнонасининг кўзига балодай кўринишини билди. Юраги титраб, уйқусизликдан қизариб кетган кўзларини ерга тикиб салом берди. Бағридаги боласи биғиллаб турарди.
—Чойиззи ичинг! —гўё марҳамат кўрсатди қайнона, аммо қўлидан болани олай демади.
—Эрингиз соат нечада келди?
—Келмадилар, —айбдордек ерга қаради келин.
—Ҳа, майли, юргандир бир кўчада, келиб қолар! Ман акамникига бориб келаман, адажонингиз уйдалар, тушликка лағмон қилинг!

Келин индамади. "Хўп бўлади!" дегани мажоли йўқ эди. Кечагина у ҳам бировнинг арзандаси эди. Бир йилда ҳам келинга, ҳам онага айланди. Қайнонаси кетди...
Худди шу пайт пойлаб тургандек қайнотаси кириб келди. Бир қўлида чақалоқ, бир қўлида чой дамлаётган келинни кўриб шошиб қолди.
—Болани менга беринг, қизим! Сиз овқатланиб олинг. Кечаси билан йиғлаб чиқди-я тойчоқ, ҳали бир йигит бўлсин! Сизга қалқон, дўст бўлади—бу.

Ажаб, қайнотаси болани қўлига олиши билан овунди. Ичига иссиқ кириб, сал тетиклашгандек бўлди. Лағмонга хамир қормоқчи эди.
—Керакмас, —деди қайнотаси, мен кўчадан овқат олиб келаман, сиз бирпас ухлаб олинг, болам, мана Сардор ҳам ухлади.
Қайнотаси машинасига ўтириб қаёққадир кетди...

Келин қайнотасининг телефонда ким биландир гаплашаётган овозидан уйғониб кетди. Кун пешинга яқинлашиб қолган, кечаси билан йиғлаб чиққан
чақалоқ ҳам тинч ухлаб ётарди.
Юз-қўлини ювиб ошхонага кирди. Дастурхонда турган, устига "Миллий таомлар" деб ёзилган елим халталардан бирини очди. Бир марталик идишда кабоб бор эди..
Ҳовлидан эса ҳамон қайнотасининг овози келарди:
—Ернинг тагида бўлсанг ҳам етиб кел, бошқа гапим йўқ, болангни дўхтирга ўзинг олиб борасан!
Келин барибир лағмонга хамир қорди. Бу сафар чин юракдан! Шу уйда уни ушлаб турган одам— қайнотаси учун меҳр билан овқат тайёрлагиси келарди. Ташқаридан таниш машинанинг сигнали эшитилди... "Ҳайрият", деди у.

Эҳтимол ишонмагандирсиз, аммо ҳали ҳам ўзбекнинг чин оталари бор..

Феруза Салходжаева

@shaxsiy_fikrlar_blog
554 views15:07
Ochish/sharhlash
2022-09-19 16:06:07 Мисрда жуда камбағал бир аёл радио дастурига қўнғироқ қилиб, Аллоҳ учун ёрдам беришларини илтимос қилади.

Худди шу дастурни эшитиб ўтирган бир атеист, аёлнинг гапларини тинглаб туриб, уни мазаҳ қилиш фикри ҳаёлига келибди. Радиодан аёлнинг манзилини олиб, котибасини чақиртириб дебди:
- Ҳозироқ бозорга бориб, катта миқдорда озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб оласиз-да, мана бу манзилга элтиб берасиз. Агар аёл сиздан:
- "Булар кимнинг номидан" деб сўраса, унга: - "Булар шайтоннинг номидан" деб айтасиз, тушунарлими? - деб буйруқ берибди.

Бозор-ўчарни қилиб, атеистнинг котибаси аёлнинг манзилига етиб келибди ва маҳсулотларни топширибди. Аёл озиқ-овқатларни кўплигини кўриб, жудаям хурсанд бўлиб кетибди. Ёрдам учун ўзининг чексиз миннатдорчилигини изҳор этиб, катта миқдордаги озиқ-овқатларни кичкинагина кулбаси ичига бирин-кетин таший бошлабди.

Бироз анграйиб қараб турган котиба қиз аёлдан кулиб сўрабди:
- Бу озиқ-овқатлар кимнинг номидан эканлигига қизиқмайсизми?
Аёл жавоб берибди:
- Йўқ, менга бунинг қизиғи йўқ. Чунки Аллоҳ амр этиб турганда, уни қутқариб қолиш учун ҳаттоки шайтонлар ҳам шай бўлиб турар эканлар...

@shaxsiy_fikrlar_blog
1.7K viewsedited  13:06
Ochish/sharhlash
2022-09-18 10:33:17 Марказий Осиеда чегаралар бўлмаслиги керак

Рим империяси қулаганидан кейин бир ярим минг йил давомида диний, миллий, юз йиллик, муқаддас, жаҳон урушлари келтирган кулфатлардан кейин европаликлар келган хулоса шундай: Европада чегаралар бўлмаслиги керак.

Давлатлар, одамлар, маданиятлар, илм-фан, технологиялар ўртасига чегара қўйганлар фақат ютқазади. Буни ақли, заковат борки, ҳамма тушунади.

Йигирма биринчи асрда фақат қолоқлар, деградантлар, қабилалар, ўрта асрдан қолган динозаврлар урушади, чегара, ер, ҳудуд талашади.

Биз Марказий осиёликлар европаликлар сингари бир ярим минг йил кутишга ҳаққимиз йўқ. Урушга, низога, қон тўкишга ҳаққимиз йўқ. Биз савдо қилишимиз, бир биримизни бойитишимиз керак. Ҳуқуқларни кенгайтириш, эркинликларни кўпайтириш ҳақида ўйлашимиз зарур. Бунинг учун ўртамизда чегаралар бўлмаслиги даркор.
675 views07:33
Ochish/sharhlash
2022-09-17 20:55:43
Наушникларни тақинг ва табиатнинг гўзал манзаралари узра парвоз қилинг! (сарфлаган мегабайтингизга ачинмайсиз)

Дам олиш кунларингиз мароқли ўтсин!

@shaxsiy_fikrlar_blog
966 views17:55
Ochish/sharhlash
2022-09-17 11:22:58
@shaxsiy_fikrlar_blog
5.2K views08:22
Ochish/sharhlash