Get Mystery Box with random crypto!

Оилада битта бўлса ҳам тиббиётни тушунадиган одам бўлиши керак | Шахсий фикрлар | БЛОГ

Оилада битта бўлса ҳам тиббиётни тушунадиган одам бўлиши керак.

Тез ёрдам
чақирилганда тез етиб кела олмагани туфайли касал оғирлашиб қолиши ёки ўлишига айбдор қидирмасдан, уйимизда тиббий маданиятни шакллантиришимиз керак.

Ҳеч бўлмаганда биринчи ёрдам кўникмалари ва тиббий муолажаларни оддийларини қилиш малакасига эга бўлиш керак. Бир ойлик курслар ёки ютуб орқали мустақил ўрганиш ҳам мумкин.

Ҳеч бўлмаганда твда реклама қилинаётган дориларни бир пулга қимматлигини англаш учун ҳам тиббий маданиятни уйда шакллантириб қўйиш керак.

Ўзингиз буни қила олмадингизми, фарзандингизда буни шакллантириш имконияти бор.

Унутманг, соғлиқдан хеч нарса ва хеч ким устун эмас.

Абдулазизхон Акрамов.

@shaxsiy_fikrlar_blog